Осиё чемпионати (U-22). Хитой - Саудия Арабистони 1:2 ёхуд Ироқ кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
14 янв 2014, 23:00
Ҳозиргина Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин якунланди.
Учрашувда Саудия Арабистони 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу натижа Ироқнинг гуруҳдан чиқиши ва 1-ўринни олишини таъминлаб берди. Сўнгги турда ироқликлар ҳар қандай ҳолатда кейинги босқичга чиқа олмайдиган Хитойга қарши ўйинда мағлуб бўлишса ҳам 1-ўриндан пастга тушишмайди. Регламентга кўра бир хил очко тўпланса аввало бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга қаралади. Ироқ Саудия АРабистонини ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этиб бўлди. Сўнгги турда бу икки жамоа ўзаро ўйнайди, шу боис улардан бири албатта очко йўқотади.

Қисқаси, Ўзбекистон гуруҳдан чиқиши учун Саудия Арабистонига қарши ўйинда мағлуб бўлмаса кифоя (дуранг ҳам Мақсудов шогирдларини кейинги босқичга олиб чиқади). Рақибга эса фақат ғалаба зарур.

  "D" гуруҳиЎЮДМТ-НО
1Ироқ22005-26
2Ўзбекистон21013-33
3Саудия Арабистони21013-43
4Хитой20022-40
16 январь. 21:00
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Ироқ - Хитой


Шунингдек, "C" гуруҳида ҳам 2-тур ўйинлари якунланди. Бироз олдин Австралия ёшлари Эронни мағлуб этиб (1:0) муддаттадан аввал гуруҳдан чиқишгани ҳақида хабар бердик. Ундан сўнг Япония ва Қувайт ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди. Ушбу натижа эса Австралияга 1-ўринни тақдим этди. Сўнгги турдаги натижалар қандай бўлса ҳам яшил қитъа вакиллари пешқадамликни бой беришмайди.

Бу дегани "D" гуруҳида иккинчи ўринни оладиган (ёки Ўзбекистон, ёки Саудия Арабистони) жамоага қарши Австралия ўйнайди. Ушбу учрашув 20 январь куни Мускатдаги "Қироллик полицияси" стадионида бўлиб ўтади. 

  "С" гуруҳиЎЮДМТ-НО
1Австралия22002-06
2Япония20203-32
3Эрон20113-41
4Қувайт20110-11


16 январь. 21:00
Австралия - Япония
Эрон - Қувайт


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›