UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  2 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  1 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  7 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  2 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди

Қибрайдаги база майдонида "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари назорат баҳсида майдонга тушишди.
Биринчи бўлимда самарқандликларга қарши Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги ёшлар таркиби баҳс олиб борди. Бўлим мобайнида ёш футболчиларимиз тажрибали рақибдан ортда қолмасликка интилишди. Улар буни уддалашди ҳам. Ҳимоячилар деярли бехато ҳаракат қилишди. Икки бор Рибкин қийин вазиятда яхши ўйнади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда асосий таркиб туширилди. Андреевнинг икки зарбаси кескин ҳолатни юзага келтирди, бироқ рақиб посбони маҳорати ва ноаниқ зарба ҳар икки вазиятда фойда келтирмади. 69-дақиқада Стас жарима зарбасидан унумли фойдаланди. 22 метрлардан белгиланган жаримани Андреев ажойиб тарзда дарвозага йўллади. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва жамоамиз ғалаба қозонди. Навбатдаги назорат учрашуви 26 июль, шанба куни "Жар" стадионида Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган терма жамоасига қарши ўтказилади.

"Пахтакор" - "Динамо" - 1:0 (0:0)

"Пахтакор"
: Рибкин (Турсунбоев, 31), Исроилов, Григорьев, Ибр.Абдуллаев, Аъзамов (Отахонов, 33), Соҳибов, Мирзаев (Хурсанов, 33), Махситалиев, Cидиқов (Ж.Юсупов, 33), Рогованов, А.Юсупов.

Иккинчи бўлим: Лобанов, Мерзляков, Убайдуллаев, Фомин, Болтабоев, Махарадзе, Қиличев, Машарипов, Андреев, Каримов, Солиев.

Гол: Андреев, 69 - 1:0.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика