Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор"-2 - "Олмалиқ" (ёшлар) 1:0

Narzulla Saydullayev
30 янв 2016, 17:34
"Олмалиқ"нинг ёшлар жамоаси ҳам бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Ёшларимизга бу гал биринчи лига вакили "Пахтакор"-2 спарринг рақиб вазифасини ўтади. Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда ёш пахтакорчилар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Аъзам Шерғозиев мураббийлигида мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшлар жамоамизга кўрик ҳамон давом этмоқда. Бу ўйинда ҳам бир неча футболчи синаб кўрилди. Афсуски, жамоани тарк этган ёшлар ўрнига ҳозирча муносиб номзодлар топилмаяпти. Шу сабабли, ёшлар жамоаси учун кўрик мавсум бошлангунга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›