Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:2
08 сен 2013 11:54
Янгиликлар


Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U19 - Япония U19 - 2:2
5 сентябрь кунги ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган Алексей Евстафеев шогирдлари бугун дуранг қайд этишди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Андрей Сидоров японияликлар дарвозасини ишғол қилиб ўйиндаги ҳисобни очди - 1:0. Аммо биринчи бўлим якунида "Кунчиқар юрт" вакиллари ҳисобни тенглаштиришди, Хавинаар гол муаллифи - 1:1.
Иккинчи бўлимда ҳам иккала жамоа биттадан гол урди. 83-дақиқада Мақсудов яна Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди - 2:1. Орадан 4 дақиқа ўтгач японларнинг ҳужумини ҳимоячимиз Григорьев автогол билан якунлади - 2:2. Шу тариқа ўйинда дуранг қайд этилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Фикрлар