UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  40 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи Янгиликлар

"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи

Якшанба куни бўлиб ўтган "Челси" ҳамда "Халл Сити" ўртасидаги баҳс Англия Премьер-лигасининг 22-тур учрашувларига якун ясади.

"Ливерпуль" ҳамда "Суонси" ўртасидаги ўйин ушбу тур ўйинларини очиб берди. Кутилмаганда "оққушлар" мезбон жамоани 3:2 ҳисобида таслим этди. Льоренте (дубль) ва Сигурдссоннинг голлари "Суонси"га ғалаба келтирди. Фирминонинг 2 та голи жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

"Кристал Пэлас" ўз майдонида "Эвертон"га ютқазиб қўйди. Оғир ўтган баҳсдаги ягона голга Коулман муаллифлик қилди.

Аутсайдерлар сафига киритилган "Мидлсбро" "Вест Хэм" билан кураш олиб борди. Кэрролл (дубль) ва Кальерининг голларига мезбонлар Стуанининг янгона аниқ зарбаси билан жавоб бера олишди.

"Манчестер Юнайтед" мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Бу сафар "Сток Сити"га қарши майдонга тушган "қизил иблислар" 19-дақиқада гол ўтказиб юборишди, аниқроғи Мата ўз ҳисобига автогол ёзиб қўйди. Баҳснинг сўнгги сонияларида Уэйн Руни жарима зарбасидан гол уриб, жамоасига 1 очко туҳфа қилди.


"Вест Бромвич" ортиқча қийинчиликларсиз "Сандерленд"ни мағлуб этди. 30 ва 36-дақиқаларда Флетчер ҳамда Брант томонидан киритилган голлар мезбонларга ишончли ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" ва "Уотфорд" ўртасидаги баҳсда "олчалар" иродали дурангга эришишди. "Уотфорд" сафида Кабаселе ва Трой Дини урган голларга Кинг ва Афобе жавоб бера олишди.

Шанба кунги баҳсларни "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс якунлаб берди. "Шаҳарликлар" учрашувни жуда яхши бошлашди ва кўплаб вазиятлар ярата олишди, аммо гол уришда муаммолар пайдо бўлди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида Лерой Сане Льориснинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Бир неча дақиқа ўтиб Де Брюйне ҳам франциялик посбоннинг қўпол хатосини голга айлантирди. Деле Алли ва захирадан ўйинга қўшилган Сон Хён Мин учрашув 2:2 ҳисобида якунланишини таъминлашди.

"Саутгемптон" "Лестер Сити"ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Баҳсда Уорд-Проуз, Родригес ва Тадичлар ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

"Арсенал" ўз майдонида "Бёрнли"ни қабул қилди. Мустафи Озилнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 90-дақиқагача ҳисоб ўзгармади, аммо меҳмонлар қўшиб берилган дақиқаларда Чех дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Ҳакам асосий вақтга 7-дақиқа қўшиб берган эди. Алексис Санчес сўнгги сонияларда ўз жамоаси учун пенальти ишлаб беради ва ундан унумли фойдаланиб, "тўпчилар"га уч очко тақдим этади.


"Челси" ҳамда "Халл Сити" учрашув кутилганидек "аристократлар"нинг ғалабаси билан якунланди. Диего Коста ва Гари Кэхиллнинг голлари "Челси"га таъқибчилар билан фарқни янада оширишга имкон берди.

"Eplmanager"да 22-турнинг энг яхши фойдаланувчиси:


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Seamus Coleman (EVE) 13 points

2. Gary Cahill (CHE) 12 points

3. Roberto Firmino (LIV) 10 points

4. Fernando Llorente (SWA) 10 points

5. Kevin De Bruyne (MCI) 10 points

6. Andy Carroll(WHU) 10 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Zlatan Ibrahimovic

3. Eden Hazard

4. Diego Costa

5. Harry Kane

6. Romelu Lukaku

7. Philippe Coutinho

8. David de Gea

9. Adam Lallana

10. Salomón Rondón

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика