UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  0 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Дарвозабонлар Янгиликлар

"Оқ-тепа": Ким қанча ўйнади? Дарвозабонлар

Ушбу мавсум “Оқ-тепа” дарвозасини икки посбон қўриқлади.
Жамоамизнинг биринчи рақамли посбони тажрибали Валерий Карпенко ўзига хос рекорд ўрнатди. У биринчи босқичнинг барча учрашувларида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Қолаверса, Ўзбекистон Кубоги баҳсида ҳам дарвозани қўриқлади. Бош мураббий Александр Токов иккинчи босқичнинг дастлабки уч ўйинида ҳам Карпенкога ишонч билдирди. Фақатгина сафарда “Хоразм”га йирик 5:1 ҳисобида имконият бой берилганидан сўнггина ярим мавсумдан кўпроқ вақтини захирада ўтказиб юборган Сарвар Хайриев катта саҳнага чиқди.

Шу тариқа Валерий Карпенко Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 31 учрашувда майдонга тушган бўлса, 6 ўйинда дарвозани Сарвар Хайриев қўриқлади. Кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, қуйидагиларга гувоҳ бўламиз. Карпенко майдонга тушган беллашувларда ўз дарвозасидан 50та тўп олиб чиқди. Хайриев эса, 8 бор жамоадошларини голдан қутқара олмади.

Жамоамиз дарвозасини Карпенко қўриқлаган учрашувларнинг 12тасида мағлубиятга учраган бўлсак, Хайриевда бу кўрсаткич 3тани ташкил қилди. Ғалабалар сони эса, қуйидагича кўриниш олди: 14-1. Валерий майдонда жами 2790 дақиқа тўп сурди, Сарвар эса, 540 дақиқа ҳаракат қилди. Иккала дарвозабон ҳам ўзлари майдонга тушган учрашувларда тўлиқ ўтказишди.

Карпенко мавсум давомида ҳакамлар томонидан 7 марта сариқ карточка билан жазоланди. Иккинчи босқичда карточкалар сони 4тага етгани боис, бир ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгурди. Хайриев эса, майдонга тушган 6 учрашувнинг бирортасида огоҳлантириш олгани йўқ.

 
Дарвозабонларнинг кўрсаткичлари
#     Исми-шарифи   Ў   Д   Г   К
25   Валерий Карпенко   31   2790   -50   7
16   Сарвар Хайриев      6    540      -8    -
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика