"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади

Aslanov Jasurbek
8 дек 2016, 22:02
Тошкент шаҳар "Ҳоким Кубоги - 2016"да иштирок этаётган "Оқ-тепа" бугун навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Мусобақанинг чорак финалида "Металлург-2"ни қабул қилган жамоамиз меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилишди. Жавоҳир Омонов ва Жаҳонгир Исмоилов томонидан урилган голларга меҳмонлар бир бор жавоб қайтаришди.  Шу тариқа "Оқ-тепа" "Ҳоким Кубоги - 2016"нинг ярим финалига йўл олди. 


"ҲОКИМ КУБОГИ - 2016"

ОҚ-ТЕПА - МЕТАЛЛУРГ-2 - 3:1

8 декабрь. "Оқ-тепа" стадиони.

Бош ҳакам: Ш.Насибуллаев.

Қанот ҳакамлари: А.Лупашко, Ш.Мақсудов.

"Оқ-тепа": Абдуллоҳ Анорматов, Сарвар Абдураҳмонов, Шарифжон Умаров, Ҳожиакбар Ҳожимуродов, Илёсжон Бурлиев, Азиз Азимжонов, Ислом Файзуллаев, Миржалол Мирзаҳамдамов, Жавоҳир Омонов, Мирзоир Мирқосимов, Жаҳонгир Исмоилов.

Захирадагилар: Салим Каримов, Муроджон Тошпўлатов, Мирон Богомолов.

Голлар: Жавоҳир Омонов (2та), Жаҳонгир Исмоилов.


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia