UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  109 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

"Оқ-тепа": Биринчи кунги машғулотлар ҳақида Янгиликлар

"Оқ-тепа": Биринчи кунги машғулотлар ҳақида

Хабар берганимиздек, "Оқ-тепа" кеча янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Биринчи кунги машғулотларда 21 нафар ўйинчи иштирок этди. Машғулотларда клуб билан амалда шартномаси бор ўйинчилар, Маҳсуд Ҳайитов, Сардор Соибов, Зафар Қорақулов, Нодир Тешабоев, Зокир Мирзааҳмедов, Маъруф Аҳмаджонов, Собир Усмонхўжаев, Илдар Магдеев, Фаррух Йўлдошев, Абдумавлон Турсунов, Шоҳруҳ Пирназаров ва ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Оқ-тепа”да ўтказган Сардор Аҳмадалиев қатнашди. Ҳимоячи Марат Қудратов бугун машғулотларга қўшилади. Бундан ташқари, 10га яқин футболчи кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган. Уларнинг аксари ёш, иқтидорли ўйинчилардир. Дарвоқе, “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси Жалолиддин Саидов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

"Оқ-тепа"нинг дастлабки йиғини 17 январга қадар давом этади. Йиғин давомида учта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, 4 январь куни “Оқ-тепа” стадионида Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Локомотив” билан куч синашилса, 14 январда “Қизилқум”га қарши назорат ўйини ўтказилади. Икки назорат ўйини орасидаги муддат ичида яна бир ўртоқлик баҳсига жамоалар билан музокара ўтказилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика