UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Омади чопмаётган "Мальорка" "Бенито Вильямарин" стадионида гол ура оладими? Янгиликлар

Омади чопмаётган "Мальорка" "Бенито Вильямарин" стадионида гол ура оладими?

Бугун, 21 февраль, Испания чемпионати 25-тур дастлабки учрашувида "Бетис" Севильядаги "Бенито Вильямарин" стадионида "Мальорка"ни қабул қилади.

Ўзаро ўйинлар тарихи

"Бетис" ва "Мальорка" тўқнашуви тарихида 65 учрашув ўтказилган. Уларнинг 25 тасида "Бетис" зафар қучган бўлса, 29 марта "Мальорка"нинг қўли баланд келган, яна 11 ўйинда ғолиб номи аниқланмаган.


"Бетис"

"Бетис" 24-турдан кейин 29 очко билан Ла Лига жадвалининг 13-поғонасини эгаллаб турибди ва хавфли зонадан саккиз очкога узоқлашиб олган.

Ҳозирда мезбонлар барча мусобақаларни инобатга олсак, 5 ўйинлик ғалабасиз серияни қайд этишмоқда. Эътиборлиси, ушбу беллашувларнинг 4таси чемпионат доирасида ўтказилган.

Севилья жамоаси сафарда "Эйбар" билан 1:1 ва "Леганес" билан 0:0 (ўтган турда), ҳамда ўз уйида "Барселона"га (2:3) ва сафарда "Хетафе"га (0:1) мағлуб бўлди.

"Бенито Вильямарин" стадионида бу мавсум "Бетис" 12 ўйин ўтказди ва уларнинг ярмида зафар қучди, икки бор муроса кўчасини танлаган бўлса, яна тўртта ўйинда имконият бой берилди. Тўплар нисбати — 22:17.


"Мальорка"

"Мальорка" ҳозирда бор йўғи 21 очко билан 18-ўринда бормоқда. 17-поғонадаги "Сельта" фақатгина қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига тепароқ жойлашган.

Ўз майдонида ўтган аввалги тур беллашувида жамоа "Алавес"ни (1:0) енгди. Айнан ўша куни жамоа 4 ўйинлик омадсиз сериясига барҳам берди, уларнинг 3таси Примера доирасида ўтган.

Бу ўйинларда сафарда "Реал Сосьедад"га имконият бой берилди (0:3), кейин "Вальядолид" билан ўз майдонида омадсизлик (0:1), яна бир беллашувда клуб худди шу ҳисобда сафарда "Эспаньол"га ютқазди.

Сафарда Ла Лиганинг бу мавсумида "қизил-қоралар" ўта омадсиз ўйнашмоқда. 10 та мағлубият ва атиги 1 та дуранг. Тўплар нисбати — 7:26.

Биринчи даврадаги ўйинда "Бетис" сафарда "Мальорка"ни енгган — 2:1.

Ўйин олдидан қизиқарли фактлар

  • Жамоаларнинг аввалги 3 та ўйини фақатгина "Бетис"нинг ғалабаси билан якунланган.
  • "Мальорка" Примера доирасидаги охирги 3 ўйиндан буён сафарда гол ура олмаяпти.


Хўш, бу сафар ушбу беллашув испан футболи мухлисларига нималарни тақдим этади?



Бетис

Серхио Каналес - 19', Набиль Фекир - 35', Хоакин - 48'

Примера Дивизион . 25-тур

22/02/2020, 01:00

3
:
3
Тугади

Мальорка

Хуан Эрнандес - 16', Анте Будимир - 27', Такэфуса Кубо - 70'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 46372 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
19'  Серхио Каналес
35'  Набиль Фекир
48'  Хоакин
48'  Серхио Каналес
68'  Марк Бартра
73'  Вильям Карвалью (Карлес Аленья)
78'  Хоакин (Кристиан Тельо)
87'  Андрес Гуардадо (Рауль Гарсия)
90'  Карлес Аленья
16'  Хуан Эрнандес
27'  Анте Будимир
27'  Такэфуса Кубо
31'  Леонардо Кутрис (Фран Гамес)
58'  Фран Гамес
68'  Идриссу Баба (Лаго Джуниор)
70'  Такэфуса Кубо
70'  Анте Будимир
82'  Алехандро Посо (Александар Седлар)


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика