"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди
06 сен 09:00
Янгиликлар
"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди
ПСЖ юлдузи Усмон Дембеле Франция терма жамоасининг Украинага қарши саралаш ўйинида жароҳат олди.
Учрашув французларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
L'Equipe хабарига кўра, "ПСЖ" раҳбарияти асосий ҳужумчининг жароҳатидан ғазабда. Қайд этилишича, парижликларнинг тиббий штаби мураббийлар штабига футболчининг жуда чарчагани ва Украина билан ўйинда қатнашмаслиги кераклиги, чунки жароҳат олиш хавфи юқори эканлигини етказган.
Шунга қарамай, Дембеле ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди, кейин эса 81-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Исландияга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар