

France Football сайтидаги "Олтин тўп" сўровномаси ўчиб кетди
Ушбу сўровномада Месси 48% овоз тўплаб, олдинда кетаётган эди.
Франция нашри бу борада расмий баёнот берди.
"Ҳурматли ўқувчилар, кеча сайтимиздаги "Олтин тўп" сўровномаси ўчириб ташланди. Зарарли программа орқали минглаб овозлар берилгани ва натижалар соҳталаштирилгани аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, бу сўровнома "Олтин тўп" эгасини аниқлашда фойда бермайди. Эркин журналистлар йил футболчисини аниқлашади. Ғолиб 3 декабрь куни эълон қилинади.



