"Олмалиқ"нинг ғалабасиз серияси 9та ўйинга етди

Narzulla Saydullayev
14 окт 2016, 18:01
Олий лиганинг 25-турида "Олмалиқ" сафарда "Машъал"га 1:2 ҳисобида ютқазди.

Шу тариқа, "Олмалиқ"нинг ғалабасиз серияси 9та ўйинга етди. Сўнгги бор Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа 15-турда ғалабага эришганди. Олий лиганинг иккинчи давраси бошланганидан буён "Олмалиқ" 1та дурангга эришди ва 8 бор мағлуб бўлди.

Олий лиганинг иккинчи даврасида умуман ғалаба қозонмаган ягона клуб айнан "Олмалиқ" бўлиб турибди.  

"Олмалиқ" айни пайтда 22 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›