UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  8 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  25 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

"Олмалиқ": Иккилар ҳақида Янгиликлар

"Олмалиқ": Иккилар ҳақида

Теглар :  НасафОлмалиқ
Жамоамиз 2-турда Қаршининг "Насаф" жамоаси билан учрашди.

Ўйиндан аввал, сизларга бу баҳс бош ҳаками "Олмалиқ" иштирокида 22-ўйинни бошқаришини ва ўзининг 222-ўйинини ўтказишини ёзгандик. Рақамлар ўхшашлиги бу турда жамоамиз фаолиятида ҳам қайд этилди. "Олмалиқ" "Насаф"га қарши ўйинда олий лигадаги 222-учрашувини ўтказди.

Жамоа ўз тарихида иккинчи марта мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлади. Биринчиси 2010 йилда кузатилганди. Ўшанда жамоамиз сафарда "Андижон"га 2:3 ва "Нефтчи"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Қаршиликлар билан ўйинга қадар жамоамизнинг ўз майдонидаги мағлубиятлари 22та эди. Иккинчи марта "Насаф" Олмалиқда икки тўп фарқи билан зафар қучди. Худди шунингдек, Владислав Цейтлин бош ҳакамлигида жамоамиз иккинчи марта ўз майдонида мағлуб бўлди. Дарвоқе, Цейтлин бошқарган ўйинларда "Насаф"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади. Насафчилар охирги марта 2013 йил 8 мартда "Бунёдкор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Олмалиқдаги ўйинни ҳисобга олганда "Насаф" 9-ўйинда ижобий натижага эришди. 9 ўйиндан 8таси ғалаба ва яна биттаси дурангдан иборат.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика