UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  5 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  7 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  11 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13

“Олмалиқ” ҳужум қилди, “Машъал” гол урди ва... Янгиликлар

“Олмалиқ” ҳужум қилди, “Машъал” гол урди ва...

Теглар :  ОлмалиқМашъал
Тошкентда “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви бўлишига қарамай, “Олмалиқ” – “Машъал” ўйини мен учун қизиқ туюлди ва адашмаган эканман.

ЙЎҚОТИШ
Ўйиндан аввал “Олмалиқ” таркибида иккита жиддий йўқотиш бор эди. Евгений Гоголь “Андижон” (2:4) билан бўлиб ўтган ўйинда “қизил”, Саидкомил Акбаров эса сариқ карточка (тўртинчи) олгани учун 19-турни ўтказиб юборишга мажбур эди. Йўқотишлар ўрнига Ҳожиакбаров ва Жўрабоев асосий таркибдан жой олишди.  Шунингдек, Зоҳир Пиримов асосий таркибга қўшилди, “Андижон” билан ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонга тушиб битта гол муаллифи бўлган Алишер Шоғуломов эса бу сафар захирада қолди.

Ўз навбатида Хомяков ҳам таркибда ўзгаришларни амалга оширди. “Металлург”га қарши бир тур аввал кечган ўйинда жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган Муртазоев Достоновнинг ўрнига асосий таркибдан жой олди. Ҳимоячи Шерзод Файзиев эса бу сафар захирада қолди. Унинг ўрнига “Олмалиқ”қа қарши ўйинда Ғиёс Комилов иштирок этди.



19ТА БУРЧАК ЗАРБАСИ
Муборакда “Машъал” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу боисдан биринчи даврадаги аламни олиш мақсадида “Олмалиқ” илк дақиқаларданоқ эътиборни ҳужумга қаратди. Муборакликлар эса ўз навбатида ҳимоявий тактикани қўлладилар. “Олмалиқ” ўз ўйинини тўлиқ Саломовга топшириб улгурибди. Агар унинг ўйини чиқса жамоа ғалаба қозонади, аксинча бўлса очко йўқотади. Аммо Саломовнинг бир ўзи 11 нафар футболчи ишини қилиб бера олмайди. Ҳарчанд уринмасин, у томонидан кетма – кет ошириб берилган бурчак тўпларига “Олмалиқ”нинг биронта футболчиси аниқ “калла” қўя олмади. 16-дақиқада чап қанотдан ҳужум уюштирган Мирзоҳид Ғофуров тўпни қарама-қарши нуқтага узатди. Тўп эса тўғри Зафар Тўраевнинг оёғига келиб тушди ва гол. Бу вазиятда Хонимқулов ҳеч нима қила олмади. Аксинча унинг ҳамкасби Санжар Қувватов жуда кўплаб вазиятларда жамоасининг жонига оро кирди. Фақатгина пенальтини қайтара олмади холос.

Мухлислар ҳисобни тенглашишини узоқ кутиб қолмадилар. Саломовнинг бир ўзи икки нафар футболчини алдаб жарима майдончаси ичига кириб келганида қўполлик билан тўхтатилди. Учрашувни одилона бошқарган Серазетдинов иккинланмай пенальти белгилади. 11 метрлик жарима нуқатасидан болқонлик Йованович унумли фойдаланиб таблога ўзгартириш киритди, 1-1.



Голдан руҳланган майдон эгалари биринчи бўлим сўнггига қадар “Машъал”ни ўз жарима майдончаси ичида ушлаб туришди. Тайм охирига қадар Саломов бир нуқтадан жами 11 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Ўйин якунига қадар бурчак тўпларининг сони 19 (!)тага етди. Лекин шулардан биронтаси дарвозабонга айтарли хавф туғдирмади. Шквиринга ишлаш учун тайёр иш бор кўринади. Аксинча, “Машъал”нинг 44-дақиқа амалга оширган кам сонли бурчак зарбаларидан кетма-кет иккитаси сал қолса гол билан якунланар эди.

Иккинчи бўлимда учрашувни жуда суст ўтказаётган Жўраев ўрнига Ўрунов тушди. “Олмалиқ”нинг ҳужуми бироз ортди, кетма-кет ҳужумлар, аммо голларни уриш меҳмонларга насиб этди. Хумоюн Муртазоев икки маротаба қарши ҳужумга чиқиб кетди ва иккисида ҳам дарвозабон билан бирга бир ҳолатда гол урди.

4ТА ЎЙИН, 4ТА ҒАЛАБА
Ёшлар лигасини қўшиб ҳисоблаганда “Машъал” олмалиқликлар билан бу йил бўлиб ўтган ўйинларнинг тўрттасида ҳам ғалаба қозонди. Мағлубият Шквирин жамоасини бешинчи ўриндан 3 очкога узоқлаштирди, “Машъал”ни эса 11-поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади.



ЗАФАР ТЎРАЕВ...
Бу футболчини “Гаттузо” дейдилар. Сал кам уч мавсум фаолиятини “Олмалиқ”да, Игорь Шквирин қўл остида ўтказган футболчи ўйин ичида ва атрофида ўзининг хунук ҳаракатлари билан эътирозларга сабаб бўлди. Уни бундай ҳолатда бирини марта кўриб турганимиз йўқ. Қишки ўқув-йиғинлар ва олий лига ўйинларида кўп бора гувоҳи бўляпмизки, рақиб футболчисини атайин жиғига тегишни беш баҳога бажара олади. Иккинчи бўлимда тўпни ололмаётган жамоадошига, “теп оёғига” деб бақирганини стадиондаги барча эшитди шекили. Учрашувдан сўнг эса Саломов билан айтишди. Тўраевнинг ёнини оламан деб Носиров ўзига муаммо орттириб олди.
Афтидан бу футболчи билан “Машъал” раҳбарияти ва мураббийлари жиддий гаплашиб олишлари лозим кўринади. Акс ҳолда, шанба оқшомидаги ҳолат кўп бора қайтарилаверади ва бундан ўзларининг боши эгилгани қолади холос. Йиллар давомида тўпланган обрўни бир деганда учириб юборишдан осони йўқ. Шу ўринда Тўраевга савол билан мурожаат қилсам, кўза кунда эмас кунида синади. “Олмалиқ”да кеча шундай футболчи топилмади, бошқа биронта жамоада ўзига ўхшаган ўйинчи бўлса, бу хатти-ҳаракати учун қарсиллатиб тепса, ёки унинг ўзи бировни шундай синдирса. Синган футболчини ким боқади? Клубими? Ҳеч қанақасига, кўчага кузатиб қўйилади бизнинг олий лигамизда. Шу керакми? Мушт билан эмас, майдонда зўр бўлиш керак. Шунда кишининг ҳурмати ошади, бошқача айтганда, ҳурмат қилсанг ҳурмат топасан. Аслида ўйиндан кейин э-эхееее нималар бўлмади. Лекин бу ҳақда ёзмасликни маъқул кўрдим, агар шу мақоладан футболчи тўғри хулоса чиқара олса!



Учрашувнинг энг яхши футболчиси – Санжар Қувватов (“Машъал”).
Ҳисоб 1:1 кўриниш олган бир пайтда Қувватов ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган муқаррар голдан жамоасини асраб қолди. Чамаси 30 метрлардан берилган кучли зарба “Машъал” ҳимоячисига тегиб тўғри тўққизлик томон йўналди, шунда ҳам Санжар сейв қилган ҳолда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбора олди. Агар шу вазият гол бўлганида, “Олмалиқ” устунликни кечаги ўйини билан бериб қўймаган бўларди.
Шунингдек, Муртазоевни ҳам алоҳида қайд этиб кетиш лозим. Биринчи голига Букаткин чиройли тарзда унга  пас бера олган эди. “Олмалиқ”дан эса Саломов ва Иномов бошқалардан анча ажралиб турдилар.



Суратларнинг сифати бу сафар анча яхши. Менимча Олмалиқдаги ёриткичлар олий лигадаги энг зўри бўлса керак.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика