UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  0 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  6 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10

"Олмалиқ": Биринчи давра якунлари Янгиликлар

"Олмалиқ": Биринчи давра якунлари

Жорий мавсумда Ўзбекистон миллий чемпионатида ўнинчи марта иштирок этаётган жамоамизнинг биринчи даврада қайд этган натижаларини қониқарли дейиш мумкин.

“Олмалиқ” жамоаси раҳбарияти ва мураббийлар штабида мавсум арафасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоага россиялик мутахассис Виктор Кумиков бош мураббий этиб тайинланди. Янги мавсумга ҳозирлик 2016 йилнинг декабридан бошлаб юборилди. Жамоа аъзолари дастлаб Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. Кейинги икки йиғин Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтди.

Жамоа мураббийлар штаби билан биргаликда кўпгина футболчилар ҳам жамоани тарк этишди. Таркиб деярли 90%га янгиланди. “Олмалиқ”нинг хорижий йиғинлари режалаштирилганидек ўтди. Бир кўринишда жамоа мавсумга шай ҳолатда эди. Афсуски, бу дастлабки турларда ўз натижасини бермади. Дастлабки 4 турда 1 очко жамғарган жамоамиз турнир жадвалида сўнгги поғонани банд этиши кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 4-турда Тошкентда “Локомотив”дан йирик 0:5 ҳисобида енгилган жамоамиз кейинчалик ирода намойиш эта олишди. Жорий мавсумнинг дастлабки ойида қайд этилган манфий кўрсаткичлар ўрнини тез орада ижобий натижалар эгаллай бошлади.

Биринчи давра якунига кўра жамоамиз 24 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринни банд этишган. Бунга жамоа аъзолари ҳамжиҳатликда ва тинимсиз машғулотлар ўтказиш орқали эришишди, десак асло муболаға бўлмайди. Тўғри жамоа бу мавсумда рақиб дарвозасига жуда кам гол урмоқда. Бироқ улар ўз дарвозалари дахлсизлиги борасида ҳам яхши кўрсаткичга эгалар. “Олмалиқ” чемпионатнинг охирги 11 ўйинида ўз дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди. Рақиблар дарвозаси эса 10 марта ишғол этилди.

Жамоанинг шу кунга қадар мағлубиятси серияси 7 ўйиндан иборат эди. Ҳозирда бу кўрсаткич 11 ўйинга етди. Умид қиламизки, иккинчи даврада бу натижа янада яхшиланади. Шунингдек, “Олмалиқ” жорий мавсумда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди. 7 ўйинда 4 ғалаба, 3 дуранг, тўплар нисбати 6-0.

Жамоа шарафини ўтказилган 15 учрашувда 20 футболчи ҳимоя қилди. Футболчиларнинг умумий статистикаси эса қуйидагича:

Олий лига 2017. “Олмалиқ” футболчилари статистикаси

Футболчи

Амп.

Туғилган
санаси

Ўйин

Дақиқа

Гол

СК

ҚК

55

Раҳматулло Бердимуродов

Ҳим.

24.10.1987

15

1350

1

3

0

17

Камолиддин Мурзоев

Ҳуж.

17.02.1987

15

1210

2

3

0

2

Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

Ҳим.

18.07.1989

15

1287

0

2

0

19

Ислом Иномов

Ҳим.

30.05.1984

14

1260

1

5

0

88

Игорь Йелич

Я.ҳим.

28.12.1989

14

1260

2

4

0

18

Шавкат Муллажонов

Ҳим.

18.01.1986

14

1260

1

1

1

5

Дилшод Жўраев

Я.ҳим.

21.04.1992

13

1169

1

4

0

90

Владислав Касминин

Ҳим.

17.01.1990

13

1170

2

3

0

8

Шота Григалашвили

Я.ҳим.

21.06.1986

11

566

0

2

0

10

Шоҳназар Норбеков

Я.ҳим.

18.07.1994

11

571

0

2

0

9

Забиҳилло Ўринбоев

Ҳуж.

30.03.1995

11

382

1

0

0

46

Хуршид Ходжаев

Дар.

14.02.1988

11

990

0

1

0

7

Алибобо Раҳматуллаев

Я.ҳим.

08.02.1991

10

206

0

0

0

15

Фарҳод Мусабеков

Я.ҳим.

03.01.1994

9

631

0

0

0

11

Виктор Клишин

Ҳуж.

15.12.1982

7

45

0

0

0

21

Ғулом-Ҳайдар Ғуломов

Я.ҳим.

21.12.1990

6

391

0

1

0

77

Муҳаммад Исаев

Я.ҳим.

01.09.1994

5

294

0

2

0

94

Хуршид Мухторов

Ҳим.

09.02.1994

5

390

0

0

0

45

Акбар Тўраев

Дар.

27.08.1989

4

360

0

0

0

33

Дониёр Усмонов

Ҳуж.

07.06.1994

4

58

0

0

0

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика