UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  3 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

"Олмалиқ": 4 нафар футболчи кетди, 3 нафар футболчи келди Янгиликлар

"Олмалиқ": 4 нафар футболчи кетди, 3 нафар футболчи келди

Теглар :  Олмалиқ
Бугун жамоамиз иккинчи даврага тайёргарликни бошлади.

Эрталаб тиббий текширувдан ўтган футболчилар, кечки пайт машғулот ўтказишди. Жамоамиз сафини 4 нафар футболчи тарк этди. Акмал Ортиқов "Сўғдиёна" жамоасига ижара асосида иккинчи даврани ўтказадиган бўлса, яна бир посбон Темур Ғаниев ва икки ҳимоячи Адриан Кашкавал ва Сарваржон Жўраев фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришади. Молдовалик ҳимоячига миллий чемпионатимизнинг бир неча жамоаси қизиқиш билдирган. Сарваржон Жўраев эса "Шўртан" сафида пайдо бўлиши мумкин.

Жамоада юзага келган бўшлиқ Белоруссия олий лигасида иштирок этувчи "Динамо" (Брест) жамоасидан дарвозабон Валерий Фомичёв, "Бухоро" жамоасидан ҳимоячи Саидкомил Акбаров ва биринчи даврада Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида тўп сурган ҳужумчи Алишер Шоғуломовлар эвазига тўлдирилди.

Эртага "Олмалиқ" жамоаси аъзолари ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Туркияга йўл олишади. 10-22 июль кунлари ўтадиган машғулотлар жараёнида 3та ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилади. Туркиядаги машғулотларда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирув олган дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин ва ҳужумчи Исломбек Исоқжонов иштирок этмайди. Жамоанинг яна тўрт вакили Никита Павленко, Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов ва Дониёр Исмоиловлар 19 июль куни ортга қайтишади. Улар мамлакат олимпия терма жамоасининг 20-25 июлдаги йиғинида иштирок этишади.

Жамоа таркибини кучайтириш иккинчи давра бошлангунга қадар давом этиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика