UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди" Янгиликлар

Оллоберган Каримов "Бунёдкор"даги дебюти ҳақида: "Иккинчи голга пас берганимдан сўнг ҳаяжон йўқолди"

Кеча "Бунёдкор" таркибида яна бир ёш футболчи дебют қилди.


2006 йилда туғилган  Оллоберган Каримов кеча асосий жамоадаги илк учрашувини ўтказди. 63-дақиқада Дмитрие Побуличнинг ўрнига майдонга тушган футболчи 70-дақиқада Фарруҳ Икромовнинг голига ассистентлик қилди. Шунингдек, яна бир вазиятда дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. Маълумот учун, футболчи Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. 


"Истайманми ёки йўқ барибир ҳаяжон бўлди. Лекин Фарруҳ Икромовнинг голига пас берганимдан сўнг ўзимда ишонч анча ортди. Босим ва ҳаяжон йўқолди. Ҳаммаси жойига тушди. Ишонч билдирган барча мураббийларимга раҳмат айтиб қоламан. Уларсиз бу даражага чиқмаган бўлардим. Захирадан майдонга тушаётганимда Бошкович Побулични ва шу позициядаги "Сурхон" футболчиларини кузатишимни айтди. Майдонга тушдим ва менга берилган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилдим. 

Ўйин назоратимиз остида ўтди, дея оламан. "Сурхон" ҳам етарлича қаршилик қилди. Вазиятларимиздан фойдаланиб иккита гол урдик",- дейди Оллоберган Каримов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика