UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Олий лига. "Навбаҳор" кетма-кет 8та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди Янгиликлар

Олий лига. "Навбаҳор" кетма-кет 8та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

Ниҳоят, олий лиганинг 16-турига келиб "Навбаҳор" сафарда иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган баҳсда "Навбаҳор" "Обод"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 22тага етказиб олди. Бу ғалаба "Навбаҳор"нинг олий лигада қаторасига саккиз ўйиндан сўнг илк уч очкоси бўлди. Чунки жамоа бунгача охирги марта 7-турда "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Шундан сўнг жамоа кетма-кет ўйинларда ғалабага эриша олмади. Беш марта дуранг ўйнаган бўлса, уч бор мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг намаганликлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов кейинги беллашувларда ҳам натижа учун ўйнашини, чунки "Навбаҳор"га натижа сув ва ҳаводек зарурлигини айтиб ўтди. 

"Навбаҳор" қаторасига саккиз ўйинда ғалаба қозонмаган ўйинларда "Пахтакор", "Локомотив", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Бунёдкор", "Сўғдиёна", "Олмалиқ" ва "Насаф" клубларига қарши баҳс олиб борганди. 

Х.Холиқов


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика