UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Терма жамоамизнинг яна бир етакчисига Туркиянинг ТОП клуби қизиқиш билдирмоқда  1 07:46ЦСКА Файзуллаевга Туркия клуби қизиққанига муносабат билдирди  4 07:20Англия кубоги. «Манчестер Сити»нинг ярим финалдаги рақиби маълум  1 01:45А Серия. Марказий ўйинда "Наполи" ўз уйида "Милан"ни мағлуб этди  0 00:21Унаи Эмери "Астон Вилла"да "Челси" ҳужумчисини кўрмоқчи  2 23:57Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди  1 23:30РПЛ. "Зенит" "Рубин"га жавобсиз 4 та гол урди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:58А Серия. "Интер" ўз уйида "Удинезе"дан устун келди  1 22:25Англия кубоги. "Ман Сити" иродали тарзда "Борнмут"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Сариқ карточка олган Ҳусанов танаффусда захирага олинди  135 21:55"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг юлдуз ҳужумчиси учун "Бавария" билан баҳслашади  1 21:28Ла Лига. "Барселона" "Жирона"га 4 та гол урди, Левандовскидан дубль  50 21:03Жек Грилиш А Сериянинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин  1 19:55Амад Диалло қачон сафга қайтади?  0 18:55Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Хитой сафарига ҳозирлик кўрмоқда  0 17:46Расман: Андреа Берта "Арсенал"да  4

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 8-тур рамзий терма жамоаси

Ўзбекистон чемпионатининг 8-тур ўйинлари ўз якунига етди. Биз одатимизга кўра бу турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Рамзий терма жамоадан "Қўқон-1912", "Металлург", "Андижон", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Пахтакор" ва "Шўртан" клублари футболчилари ўрин олишди.



Дарвозага тажрибали Ғайрат Ҳасановни муносиб деб топдик. Қўқонлик посбон "Бунёдкор" билан ўйинда 2та гол ўтказиб юборди. Лекин Ҳасанов бўлмаганида "қалдирғочлар" камида 5та гол уришлари мумкин эди.

Дарвозабон:
Ғайрат Ҳасанов ("Қўқон-1912")


Ҳимоядан "Металлург" сардори Ҳикмат Ҳошимов ўрин олди. Тажрибали футболчи Бухорода ажойиб ўйнади ва жамоаси қийин дурангга эришиб қайтди.

"Андижон" вакили Азамат Исроилов "Машъал"га қарши баҳсда фаоллиги билан ажралиб турди. Футболчининг аутдан тўпни тўғри жарима майдони ичига отиб бериши натижасида бир неча марта хавфли вазиятлар содир бўлди.

"Насаф" етакчиси Мақсуд Каримов "Қизилқум" билан ўйинда гол уришга эришди. Унинг голи жамоанинг ғалабасини мустаҳкамлади. Бундан ташқари "аждарлар" гол ўтказиб юборишмади, демак Мақсуд ва унинг шериклари ўз вазифасини аъло даражада бажаришди.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов кетма-кет рамзий термадан ўрин олмоқда. Сабаби оддий ҳар бир ўйинда фаол ўйнамоқда ва жамоасига катта фойда келтирмоқда. Ўтган турда гол урган Акмал бу сафар Қўқонда Нурматовга голли пас оширди.



Ҳимоячилар:
Ҳикмат Ҳошимов ("Металлург")
Азамат Исроилов ("Андижон")
Мақсуд Каримов ("Насаф")
Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")


"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ҳам яна рамзий термага киритилди. Жепаров бу турда "Обод" билан ўйинда иккала голда ҳам самарали тўп узатишини амалга оширди.

1997 йилда туғилган Ислом Рашидхонов Рўзиқул Бердиевнинг яна бир кашфиётларидан бири бўлиши кутилмоқда. Рашидхонов 8-турда "Қизилқум" билан ўйинда ўзининг олий лигадаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Бу рамзий терма жамоадан ўрин олган ягона легионер Арслонмурод Омонов бўлди. "Олмалиқ"нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси "Нефтчи" билан учрашувда ажойиб ўйнади. Айнан унинг тўп узатишларидан сўнг иккита тўп фарғоналиклар дарвозасидан ўрин олди.

Ярим ҳимоячилар:  
Сервер Жепаров ("Локомотив")
Ислом Рашидхонов ("Насаф")
Арслонмурод Омонов ("Олмалиқ")



Қишда "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Шаҳзодбек Нурматов энди-энди жамоага қўшилиб кетмоқда. Нурматов Қўқондаги баҳсда захирадан майдонга тушиб гол урди ва голли пас берди.

Ўтган мавсум тўпурари Игорь Сергеев бу йил ҳам гол уришда давом этмоқда. "Навбаҳор"га қарши баҳсда дублга эришган ҳужумчи ўз ҳисобидаги голлар сонини 7тага етказиб олди.

Тур қаҳрамони сўзсиз "Шўртан" ҳужумчиси Игорь Таран бўлди. Футболчи "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 3та гол уришга эришди. Таъкидлаш лозимки, Таран фаолияти давомида биринчи бор олий лигада хет-трикка эришди. Бундан ташқари ҳужумчи ўша баҳсда голли пас ҳам бериб жамоанинг барча 4та голида иштирок этди.

Ҳужумчилар:
Шаҳзодбек Нурматов ("Бунёдкор")
Игорь Сергеев ("Пахтакор")
Игорь Таран ("Шўртан")

 


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика