UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  0 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  2 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  5 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  6 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  1 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3

Олий лига-2016. "Нефтчи" посбонлари "пенальтишунос" Янгиликлар

Олий лига-2016. "Нефтчи" посбонлари "пенальтишунос"

2016 йилги мавсум якунлари бўйича маълумотлар беришда давом этамиз.

Якунига етган мавсумда ҳакамлар 78 марта пенальти белгилашди. Уларнинг 61таси гол билан тугади.

17та пенальтидан кейин тўп дарвозага кирмади. Дарвозабонлар 10 марта 11 метрли жарима тўпидан йўлланган зарбани қайтаришди. 7та зарба дарвоза тўсинига (ёки устун) теккан ёки ноаниқ кетган.

Пенальти қайтариш бўйича "Нефтчи" дарвозабонлари бошқаларга ўрнак бўлишди. Ўткир Юсупов ҳам, Абдумавлон Абдужалилов ҳам мавсум давомида 2 мартадан пенальтидан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди.



Икки бор пенальтини қайтаришни "Насаф" посбони Санжар Қувватов ҳам уддалади.

2016 йилда бир мартадан пенальтидан йўлланган зарбани қайтарган дарвозабонлар: Даврон Жўрақулов ("Обод"), Жавоҳир Илёсов ("Машъал"), Акмал Ортиқов ("Олмалиқ"), Никита Рибкин ("Пахтакор").

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика