UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  0 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  3 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  2 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  2 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  5 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  5 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  1 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  24 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  9 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  7 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  6 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  25 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  8

Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 14-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигада 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Сайтимиз вакиллари одатга кўра тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди.

Дарвозани "Локомотив" посбони Игнатий Нестеровга ишониб топширдик. "Динамо" билан ўйинда Нестеров бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолишга эришди.

Ўша ўйинда "темирйўлчилар" ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам фаол ўйнади. Ҳужумларга ўтишда ҳам ҳимояланишда ҳам Муҳаммадиев яхши ҳаракат қилди.



"Бухоро" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этди. Мазкур учрашувда мезбонлар сафида ҳимоячи Артём Филипосян биринчи гол урилишида катта хисса қўшди, бундан ташқари рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бергани йўқ. Ҳужумчи Иван Нагаев эса яхши формада эканлигини чиройли гол уриб исботлаб қўйди.



"Пахтакор" марказий ўйинда "Насаф"дан устун келди. Бу ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Хожиакбар Алижонов ўзини яхши томонлама кўрсатди. Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов эса Сергеевга голли пас оширди ҳамда ўзи гол уришга эришди.



"Навбаҳор" Наманганда "Олмалиқ" билан дуранг қайд этди. Шу куни ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев майдондаги энг фаоллардан бири бўлди.

"Қўқон-1912" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни таслим қилди. Ярим ҳимоячи Суҳроб Бердиев доимгидек чаққон ҳаракатлари билан рақибларни шошириб қўйди. Бунга қўшимча равишда ўз ҳисобига гол ҳам ёзиб қўйди.



"Металлург" Бекободда "Қизилқум"дан устун келди. Учрашувда майдон эгалари сафида Алишер Зиёвутдинов ўзини яхши сифатларини кўрсатиб рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Шўртан" бу турда "Обод"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа сардори Игорь Таран гол урди ва майдонда жуда фаол ҳаракат қилди.



Фарғонанинг "Нефтчи" клуби "Машъал" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Учрашувда водий клуби сафида Мўйдин Мамазулумов кетма-кет иккинчи тур гол уришга эришди.



championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон

Игнатий Нестеров "Локомотив"

Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"
Артём Филипосян "Бухоро"
Хожиакбар Алижонов "Пахтакор"

Ярим ҳимоячилар

Азизбек Турғунбоев "Навбаҳор" (2-марта рамзий терма жамоада)
Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912" (2)
Алишер Зиёвутдинов "Металлург" (2)
Шерзод Каримов "Пахтакор" (3)

Ҳужумчилар
Иван Нагаев "Бухоро" (3)
Игорь Таран "Шўртан" (2)
Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" (2)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика