"Олимпиакос"га қарши ўйинда Жонс, Эванс ва Нани иштирок этмайди

Tolibjon Qosimov
24 фев 2014, 18:34
Ҳимоячилар Жонни Эванс ва Фил Жонс Чемпионлар Лигаси доирасида "Олимпиакос" билан ўйинда "Манчестер Юнайтед"га ёрдам бера олмайди, дея Daily Mirror хабар бермоқда.
Уларнинг ҳар иккиси ҳам сонидан олган эароҳати туфайли жамоа билан Грецияга учмади. Шунингдек, "қизил" иблисларга қанот ярим ҳимоячиси Нани ҳам ёрдам бера олмайди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net