UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

Олимпиада ўйинлари. Футбол. Осиё жамоалари ўз иштирокларини якунлашди Янгиликлар

Олимпиада ўйинлари. Футбол. Осиё жамоалари ўз иштирокларини якунлашди

Футбол бўйича Рио-2016 олимпиадасида иштирок этган Осиёнинг учта жамоаси ўз иштирокини тугатди. Биргина Жанубий Кореяни ҳисобга олмаганда, қолган икки жамоа Япония билан Ироқ гуруҳдан чиқа олишмади.

Ироқ олимпия термаси "А" гуруҳида баҳс олиб борди ва учала ўйинни ҳам дуранг билан якунлади. Ироқ ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. 

Ироқ - Дания 0:0

Бразилия - Ироқ 0:0

ЖАР - Ироқ : 1:1


Гуруҳдан чиққан жамоалар: Бразилия, Дания. 

"B" гуруҳда иштирок этган Япония учта ўйинда уч хил натижа қайд этди: бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият. Япония гуруҳ баҳсларини учинчи ўринда тугатди.  

Нигерия - Япония 5:4

Япония - Колумбия 2:2

Япония - Швеция 1:0

Гуруҳдан чиққан жамоалар: Нигерия, Колумбия. 

Жанубий Корея олимпия терма жамоаси эса "С" гуруҳида баҳс олиб борди ва мағлубиятга учрамай биринчи ўринни олган ҳолда гуруҳдан чиқди. Фақат корейслар чорак финалда Гондурасга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

Ж.Корея - Фиджи 8:0

Ж.Корея - Германия 3:3

Ж.Корея - Мексика 1:0

Гуруҳдан чиққан жамоалар: Ж.Корея, Германия. 

Шундай қилиб Осиё жамоалари Рио олимпиадасида ўз иштирокларини тугатишди. Учала жамоа ҳам ўз имконияти даражасида Олимпиада ўйинларида тўп сурди дея оламиз. 17 август куни ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда Бразилия Гондурасга, Германия Нигерияга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика