UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  1 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  9 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси

“Локомотив” – “Пахтакор” баҳсини ҳисобга олмаганда, олий лигамизнинг 20-туридан ўрин олган бошқа баҳслар ўтказиб бўлинди.
Хабарингиз бор, “Пахтакор”нинг етти нафар футболчиси айни пайтда Осиё ўйинларида иштирок этаётгани боис бу клуб иштирокидаги “Динамо” ва “Локомотив” билан ўйинлари ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган. Шу боис биз бўлиб ўтган олтита ўйиндан келиб чиқиб навбатдаги тур рамзий терма жамоасини туздик.

ДАРВОЗАБОН
Пётр Денчев (“Навбаҳор”)



Ушбу турда “Навбаҳор” ўз майдонида амалдаги чемпион “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дурангга эришди. Ушбу беллашувда майдон эгаларининг легионер посбони Пётр Денчев яхши ҳаракат қилди. У “бунёдкорчилар”га тўп киритиш имконини бермади, шу боис Денчевни рамзий терма жамоамизга дарвозабон сифатида танладик.

ҲИМОЯЧИЛАР
Шукурали Пўлатов (“Бунёдкор”)
Акмал Холмуродов (“Динамо”)
Обид Жўрабоев (“Олмалиқ”)
Вячеслав Пономарёв (“Нефтчи”)



Бу турда ҳимоячилардан Шукурали Пўлатов, Акмал Холмуродов, Обид Жўрабоев, Вячеслав Пономарёв кабилар ажралиб туришди. Хусусан биринчи даврани ижара асосида “Навбаҳор”да ўтказган Пўлатов ўзининг аввалги жамоасига қарши яхши ҳаракат қилди. Акмал Холмуродов ҳам вақт ўтган сайин “Динамо”нинг асосий ҳимоячиси бўлиб бормоқда. Обид Жўрабоев эса “Машъал” билан кечган баҳсда ўзини кўрсата олди. Шунингдек, бу турда “Нефтчи” вакили Вячеслав Пономарёв ҳам бирмунча яхши ҳаракат қилди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Акмал Холматов (“Нефтчи”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)
Сирож Сайфиев (“Динамо”)
Андрей Деркач (“Машъал”)



Қадрдон жамоаси “Нефтчи”га қайтган Акмал Холматов яна аввалги ўйинларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. “Металлург” билан кечган ўйинда айнан Холматов томонидан киритилган гол майдон эгаларига навбатдаги уч очкони тақдим этди. Шунингдек, “Бухоро” ярим ҳимоячиси Предраг Вуйович ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди. Ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришган “Динамо” ҳам навбатдаги уч очкосига эга бўлди. Бу ўйинда Сирож Сайфиев бошқалардан бирмунча ажралиб турди. “Машъал”нинг украиналик легионери Андрей Деркач эса гарчи жамоаси Олмалиқда мағлубиятга учраган бўлса-да, яхши ўйин кўрсата олди.  

ҲУЖУМЧИЛАР
Игорь Таран (“Насаф”)
Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)



Рамзий терма жамоамизнинг ҳужум чизиғига икки ҳужумчини танлаб олдик. Булар - Игорь Таран ва Улуғбек Бақоев. “Насаф”нинг “Сўғдиёна”га қарши ўйини қовушмаётган бир пайтда Игорь Тараннинг ҳаракатлари ва иккита голи туфайли жамоа ўйини бир зумда ўзгариб кетди. Улуғбек Бақоев эса “Андижон” билан кечган баҳсда чиройли тўп киритишга муваффақ бўлди.

БОШ МУРАББИЙ
Сеид Сеидов (“Бухоро”)



“Андижон” билан ўйинда  “Бухоро”га ғалаба ниҳоятда зарур эди, чунки жамоа олий лигадан тушиб кетиш арафасида турганди. 19-турда “Бунёдкор”дан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган бухороликлар кейинги турда аутсайдер “Андижон”ни 3:0 ҳисобида енгишди. Натижада яна бир аутсайдер клуб “Сўғдиёна” билан орадаги очколар фарқи бештага етди. Жамоа бош мураббийи Сеид Сеидов “Бухоро”ни элитада олиб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. “Андижон” устидан йирик ғалаба бунга мисол бўла олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика