UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Олий лига, 12-тур. Энг юқори баллни яна Коваленко олди! Янгиликлар

Олий лига, 12-тур. Энг юқори баллни яна Коваленко олди!

Одатдагидек поёнига етган 12-турда ишлаган ҳакамларнинг қандай балл олганига эътибор қаратамиз.
Олий лиганинг 12-тур ўйинлари бир кунда, яъни 14 июнь куни бўлиб ўтди. Ўтказилган 7та учрашувда табиийки ўз-ўзидан 7 нафар бош ҳакам ишлади.

Эътиборга молик жиҳати охирги турларда ҳакамларга юқори баҳо қўйилмоқда.

Улардан Валентин Коваленко яна энг юқори балл олган ҳакам сифатида қайд этилди. Наманганда кечган “Навбаҳор” – “Олмалиқ” (3:1) баҳсини бошқариб борган ФИФА рефериси шу куни назоратчи ҳакам Дмитрий Роман томонидан 9,5 баллга муносиб кўрилди. Бу эса 12-турда ишлаган ҳакамларнинг олган баҳоларига кўра, энг юқориси бўлди.

Аксинча назоратчи ҳакам томонидан нисбатан паст олган ҳакам Темур Тўхтасинов бўлди. Андижонлик ҳакам Жиззахда “Сўғдиёна” – “Пахтакор” (0:1) ўйинини бошқариб борди ва назоратчи Радик Серазетдинов томонидан 7,7 балл билан баҳоланди.

“Нефтчи” – “Локомотив” баҳсида ишлаган ҳакамларнинг олган баҳолари эътиборимизни тортмасдан қолмади. Шу куни ўйин тизгинини бироз қўлдан чиқариб юборган Бахтиёр Намозовга 8,9 балл унинг ёрдамчиларига эса 9,0 балл қўйилганини сира тушунмадик. Чунки ушбу ҳакамлар бригадаси шу куни кўп вазиятларни холис баҳолай олмади. Бу эса стадионга ташриф буюрган мухлисларда эътироз келтириб чиқарди.
   
12-турда ишлаган бош ҳакамлар
1. Бахтиёр Намозов (Тошкент) – 8,9.
2. Рустам Бобомуродов (Навоий) – 8,6.
3. Валентин Коваленко (Тошкент) – 9,5.
4. Ҳасан Рўзиев (Тошкент) – 8,7.
5. Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,1.
6. Темур Тўхтасинов (Андижон) – 7,7.
7. Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,4.

12-турда ишлаган комиссарлар
Фарҳод Магаметов
Ноил Лутфулин
Бобур Ҳайдаров
Алексей Фролов
Роман Черников
Валерий Леткин
А. Худойдотов

«Нефтчи» (Фарғона) – «Локомотив» (Тошкент) – 0:1. 4125 томошабин.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент) – 8,9, Б. Норсафаров (Қарши) – 9,0, В. Лушин (Гулистан) – 9,0, И. Гармашов (Тошкент) - 9
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

«Бухоро» – «Динамо» – 1:1. 15005 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,6, Р. Самандаров (Навоий) – 9,0, О. Жумаев (Навоий) – 9,0, О. Тўйчибоев (Тошкент) - 8
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

«Навбаҳор» – «Олмалиқ»  – 3:1. 15850 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент) – 9,5, Р. Илёсов (Тошкент) – 9,3, М. Саидқосимов (Тошкент) – 9,3, Р. Толибжонов (Фарғона) - 9
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

«Насаф» – «Машъал»  – 4:2. 3021 томошабин.
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент) – 8,7, А. Усмонов (Тошкент) – 8,6, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,7, С.Сатторов (Қарши) - 8
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

«Металлург» – «Қизилқум»  – 1:1. 1931 томошабин.
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,1, Т. Галеев (Тошкент) – 9,0, С. Шоюсупов (Тошкент) – 9,0, А. Жўрахонов (Андижон) - 9
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

«Сўғдиёна» – «Пахтакор»  – 0:1. 5365 томошабин.
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон) – 7,7, А. Пўлатов (Тошкент) – 8,0, Р. Шояҳметов (Тошкент) – 8,3, Д. Жалимов (Нукус) - 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Худойдотов.

«Бунёдкор» – «Андижон»  – 2:0. 681 томошабин.
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,4, Ж. Саидов (Тошкент) – 8,2, Р. Серазетдинов (Тошкент) – 8,4, Д. Досанов (Тошкент) - 9
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика