UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  0 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  18 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  17 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  567 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 11-тур беллашувлари бўлиб ўтди.
Бу турда кутилмаган сенсацион натижалар қайд этилмади.
Қуйида 11-турнинг рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”).
Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
Мураббий: Самвел Бабаян.

Кўриб турганингиздек, бу сафарги тактикамиз 3-5-2 кўринишда бўлди.
Энди эса рамзий терма жамоага киритилган футболчиларнинг бу турдаги ҳаракатларига қисқача изоҳ бериб чиқамиз.


Дарвозабон: Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор”)
Тошкент дербисида Зуҳуров ўзини яхши томондан кўрсата олди. Бир нечта вазиятларда жамоасини голлардан қутқарди, ўтказиб юборилган голда эса айбни кўпроқ Сергеевга зарба беришга имкон берган ҳимоячи ўз бўйнига олса бўлади.



Ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев ("Пахтакор"), Ғиёс Комилов ("Машъал"), Рой Рок ("Насаф").

“Машъал”нинг марказий ҳимоячиси Ғиёс Комилов бу мавсум ўсишга эришди. У “Динамо” билан ўйинда ҳам фаоллик кўрсатди.
Акбар Исматуллаев “қалдирғочлар” билан ўйинни юқори савияда ўтказди. Жамоадошларини керакли вақтда керакли паслар билан таъминлаб турди.
“Насаф”нинг словениялик легионери Рой Рок 11-турда гол урди, ўйин давомида у иккинчи голини ҳам киритиши мумкин эди, аммо бироз омад етишмади.



Ярим ҳимоячилар: Акмал Холматов ("Нефтчи"), Шохруҳ Гадоев ("Насаф"), Темур Кападзе ("Локомотив"), Суҳроб Неъматов ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Машъал").
Акмал Холматовни “Нефтчи”нинг тирик афсонаси тесак ҳам бўлади. У “Андижон” билан баҳсда гол уришдан ташқари, голли пас ҳам берди.
Олий лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлган Шохруҳ Гадоев учрашувдан олдин ўз совринини қабул қилиб олди ва уни гол билан нишонлади.



Темур Кападзе “Темирйўлчилар” учун жуда ҳам қийин ўтган ўйинда муҳим рол ўйнади. У майдонда шерикларини бошқариб туришда етакчи эканлигини намойиш этди.
Гарчи мағлуб бўлган бўлса ҳам “Бухоро” клуби “Локомотив”га муносиб қаршилик кўрсатди. Ҳаттоки, жамоа сардори Суҳроб Неъматов рамзийга киришга лойиқ ўйин кўрсатди. Пенальти ишлади ва ўзи уни голга айлантирди.
“Динамо”ни сафарда мағлуб этилишига Зафар Тўраевнинг голи сабабчи бўлди.



Ҳужумчилар: Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
“Қизилқум” ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов бу мавсум ҳазиллашмаяпти. Бу турда ҳам Ваҳобов иккита гол урди.
Игорь Сергеев эса Тошкент дербисида “Пахтакор”га ғалаба келтирувчи голни урди.



Мураббий: Самвел Бабаян (“Пахтакор”)
Анъанага кўра марказий ўйинда ғалаба қозонган жамоа бош мураббийи тур рамзий терма жамоасига муносиб кўрилади. Демак, 11-тур рамзийсининг бош мураббийи – Самвел Бабаян.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика