UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  3 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  16 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  4

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади? Янгиликлар

Олег Зотеев кеча нега ўйнамади?

Кеча бўлиб ўтган Coca Cola Суперлига 18-тур баҳсида "Локомотив" "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Ўзига яраша қизиқ кечган баҳсда "темирйўлчилар" 1:1 ҳисобини қайд этишди.

Эътибор берган бўлсангиз, кечаги ўйинда "Локомотив"нинг икки нафар қанот ҳимоячиси майдонга тушмади. Даврон Ҳошимов сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис "Бунёдкор"га қарши баҳсни ўтказиб юборган бўлса, чап қанот ҳимоячиси Олег Зотеев айни пайтда даволанаётгани сабабли ўйинда иштирок эта олмади. 

Албатта, мухлисларда Зотеев нима учун кўринмади, у жароҳат олдими деган савол юзага келган бўлиши турган гап. Бу каби саволларга "Локомотив" футбол клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев қуйидагича жавоб берди: 

- "24 август куни Олег Зотеев умумий шамоллаш фонидаги бирламчи менингит ташҳиси билан стационар даволанишга ётқизилди. Одатда бундай пайтда беморнинг икки ҳафта касалхонада ётиб даволаниши талаб этилади. Шундан сўнг яна икки ҳафта тикланиш муолажасига кетади. Оддий қилиб айтганда, Олег Зотеевда бош ва орқа мия қобиғининг шамоллаши кузатилган. Бу хавфли касаллик эмас, фақат мунтазам врач назоратида бўлиб даволаниши талаб этилади. Футболчи яхшилаб даволангач бир ойдан кейин яна сафга қайтади". 

Биласиз, Олег Зотеев 28 августдан бошланадиган Ўзбекистон терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларига жалб қилинганди. Аммо айни пайтда даволанаётгани сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги иккита ўйинида иштирок эта олмайди. Умид қиламизки, "Локомотив"нинг моҳир футболчиси тез орада сафга қайтиб, клуб ҳамда терма жамоа ўйинларига ёрдам беради.

Олег Зотеевга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика