ОКМК Тожикистон клубини мағлубиятга учратди
22 фев 2023 20:30
Янгиликлар
ОКМК Тожикистон клубини мағлубиятга учратди
Ёпиқ эшиклар остида кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Хуршид Ғиёсов ҳисобни очди. 29-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси "Хўжанд" ҳимоячисига тегиб, дарвозадан ўрин олди. 32-дақиқада тожикистонликлар пенальти ишлашди ва Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олишмади. Аксинча, ОКМК ҳужуми натижасида Шоҳруҳ Гадоевнинг узатмасини Рубен Санчес дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда эса таблодаги ҳисоб учрашув якунига қадар ўзгармади.
Назорат ўйини.
22 февраль, чоршанба
ОКМК – "Хўжанд" (Тожикистон) 3:0
Голлар: Ғиёсов (2), автогол (29), Санчес (36)
ОКМК (4-3-3): Эргашев – Аҳмадалиев, Раҳмонов, Исмоилов, Комилов – Ҳақназарий, Қосимов, Абдуллаев – Гадоев, Санчес, Ғиёсов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Раҳимов, Денисов, Суннатов, Муҳаммад али Салем, Бегимов – Ҳасанов, Рустамов, Эрматов – Башриддинов, Рукҳадзе, Мираҳмадов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар