UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  5

ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди

Теглар :  ОКМК
ОКМК футбол клуби кеча «ОКМК спорт мажмуаси»да янги мавсум олдидан расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тадбир аввалида ўтган мавсумларда жамоа шарафини ҳимоя қилиб, ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган футболчилар ҳамда жорий мавсумдан бошлаб клуб таркибига қўшилган маҳаллий ва легионер футболчиларнинг таништирув тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ОКМК ФК президенти Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, жамоанинг ўтган мавсумда вице-чемпионликни қўлга киритгани, бу натижага эришишда бутун жамоанинг меҳнати ва бирдамлиги катта роль ўйнаганини таъкидлади. Шунингдек, у жорий мавсумда ҳам жамоа олдида юксак мақсадлар тургани, нафақат ички чемпионатда, балки халқаро мусобақаларга йўлланма олиш йўлида футболчиларга омад тилади.

Бу самимий тилакларга жавобан, ОКМК ФКнинг бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоага яратилаётган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, янги мавсумда ҳам янада юқори марраларни забт этиш ниятида эканлигини билдирди.

Шундан сўнг, ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев минбарга чиқиб, 2024 йилда амалга оширилган лойиҳалар юзасидан маълумот берди. У жамоанинг ривожланиши йўлида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, ОКМК футбол академиясининг ташкил этилгани, ёш футболчилар учун замонавий майдонлар барпо этилгани ва узоқ ҳудудлардан келиб шуғулланадиган иқтидорли футболчилар учун яшаш ва истиқомат қилишга мўлжалланган ётоқхона қурилаётгани ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, 2025 йилдан бошлаб Ангрен шаҳрида «ОКМК-Семурғ» жамоасининг фаолият бошлаши нафақат клуб, балки Ангрен аҳолиси учун ҳам муҳим қадам сифатида эътироф этилди. Бу эса нафақат ҳудудий футболнинг ривожига ҳисса қўшиши, балки янги истеъдодларнинг етишиб чиқишига имкон яратиши таъкидланди.

Маросим кўтаринки кайфиятда давом этар экан, тақдимотнинг кейинги қисмида ОКМК ФК президенти, бош директори ва бош мураббийи иштирокида жамоанинг янги мавсум учун махсус ўйин формаларининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу формалар ўзбек бренди – «7САБEР» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўплам бўлиб, футболчиларга расмий равишда топширилди.

ОКМК ФКнинг энг катта кучи, шубҳасиз, садоқатли ва фидойи мухлисларидир! Тадбирга ташриф буюрган ишқибозлар ҳар қандай шароитда жамоани қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар. Ва шу билан биргаликда тадбирга ташриф буюрган мухлислар ўз севимли футболчилари билан фотосессияда иштирок этиш имконига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК ФК қишки трансферлар ойнасида таркибини қуйидаги футболчилар билан кучайтирди: маҳаллий футболчилардан Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аброр Каримов, Акбар Ўктамов, Асад Собиржонов ва Абубакр Ризо Турдиалиев жамоага жалб этилди. Шу ўринда, «кончилар» легионерлардан япониялик Наоаки Сенага ҳамда австралиялик Ажак Риак каби футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

Шунингдек, илгари «Бунёдкор» ва «Олимпик» жамоаларида ижарада тўп сурган Аҳмадулло Муқимжонов яна ОКМК таркибига қайтди. Бундан ташқари, ўтган мавсумда ОКМК ФК таркибида барқарор ўйин кўрсатган Авазбек Ўлмасалиев, Ислом Тўхтахўжаев, Ойбек Рустамов ва Сардор Мирзаев билан шартнома муддати узайтирилди.

Ишонамизки, «кончилар» жамоаси 2025 йилги мавсумда ҳам шиддатли ўйинлари ва ғалабага бўлган иштиёқи билан мухлисларини хурсанд қилиб, юксак марраларни забт этади. Улар нафақат ички чемпионатда, балки халқаро турнирларга йўлланмани қўлга киритиб, ўз номини тарих зарварақларига яна бир бор ёрқин ҳарфлар билан битади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика