UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 14:18Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23. Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди  2 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади Янгиликлар

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиб декабрда учта ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси ноябрь ва декабрь ойларида жами тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 14 ноябрь куни ўз майдонида Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. ОК-2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга рақиблик қиладиган Хитой терма жамоаси шунингдек, декабрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказса, 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Хитой терма жамоаси бунгача сентябрь ва октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан 4 ва 9 сентябрь кунлари Хитой ўз майдонида Кувайт ва Иордания термаларига қарши ўйин ўтказса, октябрь ойида ҳам иккита учрашув ўтказилиши режага киритилган. Унга кўра, 10 октябрь куни Таиланд, 15 октябрь куни эса Ироқ Хитойда меҳмон бўлади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Жумладан 8 сентябрь куни Лондонда Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 10 октябрь куни Жиддада Уругвай терма жамоаси меҳмон бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика