UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  2 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  6 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  5 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  29 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4

ОК-2011 тўпурари, учта ЖЧ иштирокчиси, "Уотфорд" собиқ футболчиси, Бельгия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси - АГМК рақиби "Ал Гарафа" қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди Янгиликлар

ОК-2011 тўпурари, учта ЖЧ иштирокчиси, "Уотфорд" собиқ футболчиси, Бельгия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси - АГМК рақиби "Ал Гарафа" қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди

Теглар :  Ал ГарафаОЧЛ-2021
7 апрель куни ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида АГМК Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби билан ўйнайди.

Рўйхатдан регламентга мувофиқ 4 нафар легионер жой олган. Қуйида мана шу легионерлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз:

Мексикалик ҳимоячи Эктор Морено 1988 йилда туғилган. Фаолияти давомида УНАМ (Мексика), АЗ ва ПСВ (Нидерландия), "Эспаньол" ва "Реал Сосьедад" (Испания), "Рома" (Италия) каби клубларда ўйнаган. 2007 йилдан буён Мексика терма жамоаси сафида жами 109та ўйинда майдонга тушган ва 4та гол урган. Икки марта Нидерландия чемпиони бўлган, 2005 йил U-17 Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган, 2011 ва 2019 йилларда КОНКАКАФ Олтин кубогида ғолиб бўлган, 2015 йил КОНКАКАФ кубоги соҳибига айланган. 2010, 2014 ва 2018 йилларда ўтган Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. 




Кореялик ярим ҳимоячи Ку Жа Чол 1989 йилда туғилган. Фаолияти давомида "Чежу Юнайтед" (Ж.Корея), "Вольфсбург", "Аугсбург", "Майнц" (барчаси Германия) клубларида ўйнаган. 2008-2019 йиллар давомида Жанубий Корея терма жамоаси сафида жами 76та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган. Шундан 3тасини Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига урган. Ку Жа Чол 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ва 2010 йилги Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритган. 2011 йилги Осиё Кубогида бронза, 2015 йилги Осиё Кубогида эса кумуш медалга эга чиққан. 2011 йилги Осиё Кубогида 5та гол билан мусобақа тўпурари бўлган. 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Жанубий Корея терма жамоаси сардори сифатида иштирок этган ва Жазоир билан ўйинда гол урган. 



Жазоирлик ярим ҳимоячи Адлен Гедиура 1985 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида машҳур клублардан "Седан", "Вулверхэмптон", "Ноттингем Форест", "Кристал Пэлас", "Уотфорд" ва "Миддлсбро"да ўйнаган. 2010 йилдан буён Жазоир терма жамоаси аъзоси ва ҳозиргача 58та учрашувда 2та гол урган. Гедиура Жазоир терма жамоаси сафида 2019 йилги Африка миллатлар кубоги ғолибига айланган. Ўша мусобақада футболчи рамзий терма жамоага киритилган. Гедиура 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда иштирок этган ва учта баҳсда майдонга тушган. 




Жазоирлик ярим ҳимоячи Софьян Ханни 1990 йилда туғилган. "Ал Гарафа"га қадар "Нант" (Франция), "Қайсери Эркийесспор", "Анкараспор" (иккаласи Туркия), "Мехелен", "Андерлехт" (иккаласи Бельгия), "Спартак" (Россия) клубларида тўп тепган. 2016 йилдан бери Жазоир миллий терма жамоаси сафида 8та ўйинда майдонга тушиб 4та гол уришга эришган. 2017 йил "Андерлехт" сафида Бельгия чемпиони бўлган ва Бельгия Суперкубогини қўлга киритган. 2016 йил Бельгия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган. 2020 йил Қатар Юлдузлар лигаси мавсум рамзий терма жамоасидан ўрин олган. 



Тўлиқ рўйхат билан танишинг: 

Дарвозабонлар
1.Қосим Бурхон
21.Юсуф Ҳассан
22.Жалолиддин Элтом
23.Аҳмед Софьян

Ҳимоячилар
2.Саид Ал Хаж
3.Тамим Ал Муҳаза
8.Юсуф Муфта
15.Эктор Морено (Мексика)
24.Ҳомам Аҳмед
34.Ҳассан Волид
40.Абдалла Сирелхатем
77.Абдулраҳмон Ал Рашиди

Ярим ҳимоячи
6.Муаз Ал Салеми
7.Моаяд Ҳассан
10.Ку Жа Чол (Жанубий Корея)
11.Отман Ал Яҳри
17.Адлен Гедиура (Жазоир)
18.Амро Абделфатаҳ
20.Холид Абдулвоҳид
27.Андри Сяхпутра
30.Носсир Ал Энази
42.Холид Ал Хитми
60.Сауд Абдулраб
67.Носир Ал Кааби
70.Носир Ал Аҳрак
72.Жассим Ал Зарра
94.Софьян Ханни (Жазоир)

Ҳужумчилар
9.Аҳмед Ал Жанҳи
13.Аҳмед Алаадин
85.Абдулраҳмон Ал Абдулраҳмон


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика