UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  0 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  2 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

Ўйин олди машғулот "The Sevens"да бўлиб ўтди Янгиликлар

Ўйин олди машғулот "The Sevens"да бўлиб ўтди

Бу галги машғулотлар ўйин бўлиб ўтадиган, "The Sevens" стадионида ташкил этилди.
Аввалига терма жамоамиз Бахтиёр Ашурматов бошчилигида чигал ёзди машғулотларини ўтказди. Шундан сўнг, майдонга 20та тўп қўйилди, футболчи эса 22 нафар. Қисқа масофага югуриб, ҳуштак чалинганидан сўнг тезроқ тўпни устига ўтириб олиш керак. Табиийки, икки нафар футболчи бундай паллада тўпсиз қолади. Бу машғулот ҳам кайфият кўтаради, ҳам футболчининг эпчилликка ундайди.



Кейин иккига бўлиниб тўп тепилди.

"Қизиллар": Элдор Суюнов, Бобур Йўлдошев, Егор Кримец, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Жавлон Иброҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Наврўз Алимов ва Воҳид Шодиев.

"Сариқлар": Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Темур Кападзе ва Игорь Сергеев.



Кўп ўтмай, Миржалол Қосимов "сариқлар" билан бурчак зарбасини ва ўн олти атрофида бўлиб ўтадиган хавфли вазиятлар устида ишлади. Бу сафарги машғулот бошқаларидан фарқ қилди. Қанотдан тўп оширилаётган чоғда, 4 нафар футболчи чалғитувчи вазифасини ўтайди. Бундан Аҳмедов, вазиятга қараб Ҳайдаров фойдаланиши керак. Кўрамиз, агар бугун шундай вазият юзага келадиган бўлса, футболчиларимиз кеча ўрганганларини қандай маромига етказадилар.



Машғулотлардан келиб чиқиб, тахмини таркибим қуйидагича ўрин олган:
Тахминий таркиб:
Игнатий Нестеров, Фарруҳ Сайфиев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе ва Игорь Сергеев.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика