UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман” Янгиликлар

Ойбек Қиличев: “Пахтакор"нинг пешқадамлигидан хурсандман”

"Пахтакор"га тегишли бўлган Ойбек Қиличев БАА чемпионати вакили "Ал Шааб"да ижарада ўйнади. Тошкентга қайтиб келган ярим ҳимоячидан баъзи саволларга жавоб олдик.
- Ойбек, “Ал Шааб”даги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз? Жамоа қуйи лигага тушиб кетди. Бунинг сабаби нимада?
- Фаолиятимда биринчи марта хориж клубида ўйнаш имкониятига эга бўлдим. Бундан хурсандман. Чунки бошқа футбол услуби билан танишиш, бегона муҳим ва шароитга мослашиш кейинчалик асқотади. Шу тарафлари мен учун фойдали бўлди. Афсуски, “Ал Шааб” юқори лигада ўрнини сақлаб қола олмади. Бу яхши эмас. Бир қатор ўйинларда омадимиз келмади. Устунлик қилган пайтларимизда ҳам очколарни қўлдан чиқардик. Бунда бутун жамоа айбдор. Ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам ҳар бир футболчи айбдор саналади. Имкон қадар мураббий айтган кўрсатмаларини бажаришга интилдик. Балки, маҳаллий ўйинчиларнинг натижа учун унчалик қайғурмаслиги бунга сабабдир. Жамоада шундай эдики, маҳаллий футболчилар учун учрашув натижаларининг фарқи йўқ эди. Улар футболни шунчаки завқ олиш учун ўйнашаётгандек таассурот қолдиради. Лекин айнан шу ҳолат салбий натижаларга олиб келди деб айтмоқчи эмасман. Аввалроқ айтганимдек, бунда жамоадаги барчанинг айби бор.



- “Ал Шааб” билан тузилган ижара шартномаси тугадими?

- Ҳозирча йўқ. Шартнома 30 июнга қадар амал қилади. Шу сабабли ҳозирча бу муддат якунланишини кутаман. БААда мавсум якунлангани сабабли Тошкентга қайтиб келдим.

- Кейин “Пахтакор”да ўйнашни давом эттирасизми?

- Бу масала ҳозирча тўла ҳал этилмади. Агар жамоа раҳбарияти фаолиятимни хорриж клубида давом эттиришимни айтса, унда яна легионер мақомида қоламан. “Пахтакор”га қайтишим зарурлигини айтишса, унда иккинчи даврадан яна қадрдон клубим учун майдонга тушаман. Ҳуқуқий жиҳатдан “Пахтакор”га тегишлиман. Шунинг учун раҳбарлар қабул қилган қарорга ҳурмат билан қарайман.



- Ўзбекистон чемпионатидаги натижаларни кузатиб бордингизми?
- Ҳа. Ҳар бир тур натижалари, жамоаларнинг кўрсаткичларини интернет орқали кузатиб бордим. “Пахтакор”нинг бу йил чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этиб, пешқадам бўлиб тургани мени ҳам хурсанд қилмасдан қўймади. Аввалги йилларда ёшларга ишонч билдирилганди. Бу эса ўз самарасини беришни бошлади. Клуб академиясидан асосий таркибгача бўлган йўлни босиб ўтган футболчилар жамоавий ўйинни кучайтириб боришмоқда. Чемпионлик учун кураш ўтган мавсумда бўлганидек 4 жамоа ўртасида кечса керак. “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Бунёдкор” қолган жамоалардан савия бўйича устунроқ.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика