UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

ОФК U23. Фотомақола. Ўзбекистон ОТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Янгиликлар

ОФК U23. Фотомақола. Ўзбекистон ОТЖ Ироққа қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда давом этаётган U23 Осиё чемпионатининг биринчи турида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди.

Иккинчи турда олимпиячиларимиз Ироққа қарши майдонга тушишади. Самвел Бабаян шогирдлари иккинчи тур ўйинидан олдинги сўнгги машғулотни 15 январь куни ўтказишди.

Машғулотда Анвар Рашидов дарвозабонлар билан одатдагидек алоҳида шуғулланган бўлса, қолган футболчилар Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар кўрсатмалари асосида тўп билан муомала қилиш ва дарвоза томон аниқ зарба бериш машқларига кўпроқ эътибор қаратишди. Машғулот сўнггида футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро беллашишди.

Игорь Сергеевга сардорлик боғичи ярашишини Жанубий Корея билан ўйинда кўрдик, Ироққа қарши эса голни нишонлаш услуби ўзига қанчалик ярашишини кўришни истаймиз. Игорь Ироқ дарвозасига урган голларингни ҳар хил услубда нишонла, ҳар бир гол нишонлашинг CA фотогалереясидан жой олади.

Жамшид сендан заргарона пасларни кутиб қоламиз. Сен бунга қодирсан, биз сенга ишонамиз.

Жалолиддин сен Неймарга ҳавас қиласан, ўша Неймар "замах"да ҳимоячиларни "ўлдириб кетади". Сен ҳам буни қойиллатасан, жуда бўлмаса пенальти ишла, уёғини Игорь амаллайди. ))

С.Бабаян: Скрипкачи мусиқа чалаётганда уни ичига кириб кетади. Сизлар ҳам ўйин пайти ҳамма нарсани унутиб унинг ичига кириб кетишингиз керак. Тўп сизга сўзсиз бўйсуниши учун уни скрипкачи мисоли бошқаришингиз лозим.

Равшан Самвелни скрипка чалишини қара, одатда у машғулотда ҳуштак чаларди, бугун эса...

Самвел акааа сиз чалин, ман рақсга тушиб бераман...

Ж.Илёсов: Акромни ўйнашини қарелааа...

А.Рашидов: Жавоҳир тўпга қара ундан кўра, ҳозир дарвозага кириб кетади.

А.Рашидов: Ироқ дарвозасига ким учта гол урса мана шу тўплардан бирини бераман.

Отабек Шукуров бугунги ўйинда узоқ масофадан кўпроқ зарбалар беришга ҳаракат қилишини айтиб ўтди. Отабек агар Ироқ дарвозасини ишғол қилсанг фотомақоланинг бош расмида сен бўласан!


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика