UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  27 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

ОФК президенти U-23 Осиё кубоги ташкилотчилиги учун ЎФАни эътироф этди Янгиликлар

ОФК президенти U-23 Осиё кубоги ташкилотчилиги учун ЎФАни эътироф этди

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа U-23 Осиё кубоги ғолибига йўллаган табригида мусобақа финалчиси Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва турнир ташкилотчиси ЎФАни эътироф этди.

“Якшанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб қатъият ва жамоавий маҳорат намойиш қилди. Бундан ташқари, ўзбекистонлик мухлислар финални ёрқин ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон бизга ажойиб дақиқаларни тақдим этди. Бу “Оқ бўрилар”нинг жасоратли ҳаракати эди”, деди ОФК раҳбари.

Шунингдек, Шайх Салмон мусобақани муваффақиятли ўтказишдаги меҳнат ва саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон футбол ассосиацияси ҳамда Маҳаллий ташкилий қўмитани алоҳида қайд этди:

"AFC U23 Asian Cup™ Узбекистан 2022 мусобақаси ОФКнинг барқарор ва нормал ҳаёт тарзига қайтаётганлигини кўрсатиб берди. Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Маҳаллий ташкилий қўмитани чинакам эсда қоларли турнир ташкил этишда қатъият кўрсатгани учун олқишлашимиз керак”, дейилади мактубда.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика