UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  8 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда Янгиликлар

ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда

Осиёда ҳам Европада бўлгани каби Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда.

"Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар футболини янада ривожлантириш мақсадида “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси) мусобақасини жорий этиш режасини маълум қилди. Янги турнир Осиё мамлакатлари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

Мазкур мусобақа ФИФА кунларида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар сезиларли даражада камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

ОФК Миллатлар Лигаси жамоалар даражасига мос рақобат муҳитини яратиб, спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради.

ОФК раҳбарияти ушбу ташаббусни Осиё футболи учун муҳим қадам сифатида баҳолаб, лойиҳа терма жамоалар фаолиятига барқарорлик олиб киришини таъкидлади. Шунингдек, мусобақага тижорий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан катта қизиқиш билдирилаётгани қайд этилди.

Мусобақанинг формати, амалга ошириш босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+1   
22 дек 07:37:04
⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
Амирхон Амирхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу давлатларни биласиз холосми. Португалия,Колумбия кани
Шунақа маълумотларни тез-тез ёзиб туринг. Ҳалигача Колумбия қайси қитъада жойлашганлигини билмасдан, коментларда жанжал қилаётганлар кўпайиб кетганди... яна бир икита давлатлар қолиб кетибти, шуларни ҳам ёзганизда тўғри УФАга маслаҳатчи бўлардиз...
   
22 дек 09:29:49
Raximbergan Ruzmetov
Агар шу турнир ташкил этилса УЗБЕКИСТАН А ЛИГАСИДАН УРИН ОЛАДИ .ОСИЁНИНГ КУЧЛИ 12ТАЛИГИДАН.КАТТА ЭХТИМОЛ БИЛАН ЯПОНИЯ. Ж КОРЕЯ.ИРАН.АВСТРАЛИЯ. ШУЛАРДАН БИТТАСИ БИЛАН БИР ГУРУХГА ТУШАМИЗ
   
22 дек 08:58:29
...
Shamsiddin Matnazarow фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MENGA KIZIKI YOK BIZNI TURAN KOMANDAMIZ HAMANI YUTUP KOMANDANI YOPIP YUBARDI HABIB NURMOGAMEDOW KIBI OZBEKISTONI TURANI BIZNI TURKMONISTONDAKI TURONI HEC ISHI YURUSHMADI INDI BIZA BARIBIR KIM KONAKA BOKADI BIZ OZIMIZNI SEVAMIZ BIZGA OZIMIZ YOKADI DEGAN ASHULA ESIMGA TUSHUP KETDI DASHOGUZDAN ASOLAMALEKIIIIMMMMMMM .YANGI YIL BILAN BARCANI TABRIKLIYMAN YANGI KIRIP KELIYOTGAN YIL HAMAMIZGA BIR NARSA SOGLIK NERSIN SOGLIK BOLSA BARCASINI EPLAYMIZ RAHMAT
Nima deyapsan tushunarli qilib yoz
-1   
22 дек 10:06:37
TOMJIQ_OLOT
Саудия Арабистони термаси учун заргарона тарзда кенг имкониятлар яратиб берилса керак (улар чемпион бўлиши учун)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика