ОФК лицензиясидан Ўзбекистоннинг тўртта клуби ўта олмади
20 дек 2017 16:28
Янгиликлар
ОФК лицензиясидан Ўзбекистоннинг тўртта клуби ўта олмади
ОФК Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубогида иштирок этиш учун лицензиядан ўтган клублар рўйхатини эълон қилди.
Маълумот учун, бу йил биздан 17та клуб лицензиялаш бўйича ҳужжатларни ОФКга тақдим этганди, 13та жамоа бундан муваффақиятли ўтди. Шунингдек, тўртта клуб ўта олмади.
ОФК лицензиясидан ўтган клублар: "Локомотив", "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Бухоро", "Қўқон-1912", "Машъал", "Олмалиқ", "Металлург", "Динамо", "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Цементчи".
ОФК лицензиясидан ўта олмаган клублар: "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Обод" ва "Шўртан".
Кўриб турганингиздек, бу йил олий лигада ўйнаган тўртта клуб ўта олмади. Аксинча, биринчи лигада иштирок этган "Цементчи" лицензия шартларини тўғри бажарган. "Обод"нинг ўта олмаслиги тайин эди. Аммо нима сабабдан "Қизилқум", "Сўғдиёна", "Шўртан" каби клубларнинг ўта олмагани бизга маълум эмас.
Фикрлар