UZ

Сўнгги янгиликлар

01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  1 01:19ЕЧЛ. "Ньюкасл" – "Атлетик", "Интер" – "Қайрат" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:05ЕЧЛ. "Брюгге" – "Барселона". Учрашув голлар кетма-кетлиги билан бошланди (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д" (онлайн ҳисоб)  5 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  1 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим" Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасидаги "Хўжанд" – "Сўғдиёна" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев ва россиялик легионер Сергей Цканьян қатнашди.

"Ҳаммага салом. Эртанги ўйин бўйича гапирадиган бўлсак, рақибимиз "Сўғдиёна" ўйинини ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўз ўйинимиз ва тайёргарлигимизга эътибор қаратамиз. Тайёргарлигимизга яраша ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.

"Сўғдиёна"нинг даражаси олдин гуруҳ босқичида тўқнаш келган клубларимиздан юқори. Қайтараман, биз рақибни яхши биламиз ва тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Ёзги трансфер ойнасида Элчибек Рашидбеков, Сергей Гаранжа ва бошқа ёш футболчилар орқали таркибимизни кучайтирдик. Ўйлайманки, мавжуд футболчиларимиз учрашувга тайёр. Жиззах клубига қарши ўйинимиз ҳаммасини кўрсатиб беради", – деди Хўжаев. 

"Мураббийлар штаби "Сўғдиёна" жамоасининг ўйинларини бизга кўрсатишди. Рақиб жиддий ва ўйинни яхши шаклланган. Биз уларни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз", – деди Цканьян.

- Мураббийга савол. "Хўжанд" жамоаси охирги 2 та ўйинда мағлуб бўлди. Жамоа эртанги баҳсга қанчалик тайёр?

- Ҳа, биз сўнгги 2 та ўйинда мағлубиятга учрадик. Бири кубокда, бири чемпионатда рўй берди. Жамоамиз тайёр ҳолатда деб ўйлайман. Эртага майдонда жанг таклиф қиламиз. 

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир бу ҳақда гапира олмаймиз. Буни футболчиларимизга тушунтирганмиз. Муҳими, улар буни қабул қилганликлари, кўрсатмаларимизни тўғри бажаришлари.  

Уларда тажрибали ва ёш футболчилар талайгина. Жамоа ўзига яраша ўйин услубига эга. 

- Футболчига савол. Сиз жамоага бу йил келиб қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай кечмоқда? Яна бўлажак учрашув ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Осиёга илк марта келдим. Бу мен учун янги тажриба майдони. Жамоага тез қўшилиб кетдим. Менталитетингиз Россия жанубидаги каби. Тожикистонлик инсонлар меҳмондўст, мени яхши кутиб олишди. 

Ўйин ҳақида кўп нарсани гапириш мумкин, лекин ҳаммасини эртага натижадан билиб оламиз.

- Мураббийга савол. Мухлислардан нималарни кутяпсиз?

- Мухлислар стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлаймиз. Биз улар учун ўйнаймиз. Ўйингоҳни тўлдириб, 12-ўйинчи бўлиб қўллаб туришса, ўйлайманки, бу натижани қўлга киритишимизда бизга қўл келади. 

- Сиз учун натижани қўлга киритиш муҳимми ёки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларми? (тожикистонлик журналист қиз саволи) 

- Албатта, дўстлик – бу дўстлик. Бироқ бизни ОФК Кубоги плей-офф баҳси кутмоқда. Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика