UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Насаф" - нафақат гуруҳимиз, балки мусобақа фаворитларидан бири" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Насаф" - нафақат гуруҳимиз, балки мусобақа фаворитларидан бири"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов ва футболчи Алмазбек Маликов иштирок этди.

"Олтин Аср" гуруҳдаги яхши жамоалардан бири, жамоа ОФК кубогида мунтазам иштирок этиб келади. Яхши футболчиларга эга ва яхши жамоа. Рақибнинг кучини биламиз. "Хўжанд" билан ўйинни томоша қилдик, ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ва муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. Афсуски "Насаф" билан баҳсда икки нафар асосий футболчиларимиз жароҳат олди. Эртанги баҳсдан олдин бизнинг вазифамизни оғирлаштиради. Сабаби захирамиз узун эмас. Шунга қарамай муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. 


 


"Олой" ОФК кубогида бир неча бор иштирок этган. Лекин таркибимиздаги футболчиларнинг кўпи ҳали ёш. Улар учун бу тажриба мактаби бўлади.

Тўғри "Насаф"га йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Аммо "Насаф" нафақат гуруҳимизнинг балки мусобақанинг фаворитларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларини томоша қилиб чиққандик. Таркибдаги деярли барча футболчилар ёш ва биргина легионери бор. Биринчи таймда яхши ўйнадик, аммо иккинчи таймда тажрибасизлик етишмади деб ўйлайман. Шундай кучли рақиблар билан ўйинларда тажриба тўпланади.




Биринчи турда очиқ футбол намойиш этмадик. Сабаби "Насаф"га қарши очиқ ўйин кўрсатсак бундан ҳам йирик ҳисобда ютқазардик. Эртанги баҳсда албатта тактикани ўзгартирамиз ва ҳужумкор ўйин кўрсатишга уринамиз. "Олтин Аср" сафида ҳам тезкор футболчилар кўп. Шу боис ҳимоядан ҳужумга ўтишда эҳтиёткор бўлишимиз керак.

Такрорлайман таркибимиздаги кўп футболчиларга тажриба етишмаяпти. Иккинчи турдан олдин таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Жамоамиз сардори ва Аҳлиддин Исроилов эртага майдонга туша олишмайди, уларнинг ўрни билинади. Гол уриш учун кўпроқ ҳужумга ўтамиз", - дейди Нўъмонжон Юсупов.

"Дастлаб ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. "Олтин Аср"ни ўргандик ва бу жамоани яхши биламиз. Эртага қийин ўйин бўлади", - дейди Алмазбек Маликов.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон 


Алай Ош

Кубок АФК. Группа F . 2-тур

17/05/2021, 18:00

5
:
4
Тугади

Алтын Асыр (Тур)

45'
90'

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика