UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  8 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди Янгиликлар

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё чемпионати Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун жуда чиройли кечиб, футболчиларимиз якунда ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига етгач, орадан бир неча кун ўтиб ОФК Ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказди ҳамда кейинги мусобақалар қаерда бўлиб ўтишини аниқлаб олди. 

Шундай қилиб кейинги учта U-17 Осиё чемпионати яна Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. 2026, 2027, 2028 йилги мусобақалар ҳам айнан Саудия Арабистонида ташкил этилади. Мамлакат мусобақа мезбонлиги учун курашда Хитой ва Ироқдан устун келди.

Албатта, Ироқда кетма-кет уч йил U-17 Осиё чемпионатини ўтказиш имконсиз, чунки мамлакатдаги сиёсий вазият тез-тез ўзгариб туради. Шу боис Ироқ мезбонлик учун курашдан тез чиқди, Хитой билан эса музокаралар узоқ давом этди. Натижада ОФК ҳар икки томон кўнглини топиб, қаторасига учта U-17 Осиё чемпионати мезбонлигини Саудия Арабистонига, шунингдек, қаторасига учта U-17 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Хитойга берди.

Апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё чемпионати мезбонлиги ҳамда шу мамлакатда бўлиб ўтган Элит ОЧЛнинг марказлашган тартибдаги финал босқич ўйинларининг юқори савияда ташкил этилиши ОФК раҳбариятида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика