UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

ОФК: Кападзе Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш истагида Янгиликлар

ОФК: Кападзе Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш истагида

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сардори Тимур Кападзе ўзининг совринлари қаторига ОЧЛ медалини қўшиш учун вақт етганини яхши билади ва у ушбу турнир ярим финалида тўртинчи бора иштирок этишга жуда яқин турибди.

35 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Осиё чемпионлар лигаси ярим финалларида уч бора иштирок этган бўлсада, ҳали финал баҳсида майдонга тушганича йўқ.

Бу рекорд натижа. Бироқ у “Локомотив” билан ушбу ҳафта бўлиб ўтадиган “Ал-Айн”га қарши жавоб учрашувида ғалаба қозониб, ОЧЛдаги рекордини янгилашни мақсад қилган.

 “Ёшроқ пайтимда, ўйинларда мағлуб бўлсак, мен ўзимда ҳозиргидек босимни ҳис қилмасдим”, - дейди жамоаси билан “Ал-Айн”га қарши чорак финалнинг биринчи ўйинида сафарда 0:0 ҳисобини қайд этган футболчи.

 “Ҳозир эса мен жамоамнинг сардориман, ёшим ҳам жамоадошларимдан каттароқ ва ҳозир менда босим ҳар қачонгидан юқори. Чунки бу мен учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Мен бу ҳақида доим ўйлайман. Ҳозир ҳамма нарсадан ҳам кўроқ, мана шу совринни ютишни истайман. Ёшроқ пайтимда доим, бунга ҳали улгураман, яна имкон бўлади, деб ўйлардим. Ҳозир эса ундай дея олмайман.

“Бу менга ёқадими, йўқми, футболда ёш ўз сўзини барибир айтади. Аммо бу жамоавий ўйин, индивидуал эмас. Агар бу яккакураш бўлганида, рақибга қарши нима қилиш ҳақида ўйлашимнинг ўзи етарли бўларди. Бироқ футболда мен жамоадошларим ҳақида ҳам ўйлашим, улар билан доим ҳисоблашишим керак. Фақат ўзим ҳақимда ўйлашга ҳаққим йўқ. Футболда энг муҳими  жамоа.

 “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси учун янги жамоа. Бу унинг чорак финаллардаги илк иштироки. Бу ергача яна етиб кела оламизми, йўқми, билиб бўлмайди. Шунинг учун жалма сардори сифатида мен йигитларга доим таъкидлайман: “Шу ергача яна етиб келишга имкон бўладими, йўқми? Буни ҳеч биримиз билмаймиз. Шунинг учун бу имкониятни қўлдан чиқариб бўлмайди”.

Кападзе турнирнинг сўнгги босқичларида мағлубият аламини татиб кўриш нима эканини яхши билади.

Кападзе 2003 йилда мусобақанинг ярим финалида Таиланднинг “Бек Теро Сасана” клубига мағлуб бўлган “Пахтакор”нинг аъзоси эди. Бир йил ўтиб у ушбу жамоа билан яна шу босқичга етиб бориб, “Сеонгам”га мағлуб бўлганди.

2008 йилда эса у “Бунёдкор” футболчиси сифатида ярим финалга қадр етиб борган. Ўшанда унинг жамоаси Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клубига мағлуб бўлганди. Вақт ўтиб боряпти ва Кападзе учун қитъанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнир шоҳсупасига чиқиш учун имкон ҳам тугаб боряпти.

“Энг аламли мағлубият “Бек Теро Сасана” билан ўйинда бўлганди. Чунки улар биздан кучли эмасди”, дейди 2003 йилги ярим финални эсга олган Кападзе. “Биз сафар ўйинида бор йўғи бир неча хатоларга йўл қўйгандик. Уйда эса уларни мағлуб этишга ҳам эришганмиз. Бироқ тўплар нисбатига кўра улар финалга йўл олган”.

“Аделаида”га қарши “Бунёдкор” сафидаги ўйинимни ёдга оладиган бўлсам, улар ҳам ўша вақтда биздан кучлироқ эмасди, деб айта оламан. Бироқ биринчи ўйинда биз 0:3 ҳисобила мағлуб бўлгандик ва бу жавоб ўйинида имкониятларимиз жуда кам қолганини англатарди”.

Ўша мағлубиятлар 10 карра ўзбекистон чемпиони ва 2011 йилги Осиё чемпионати ярим финалчиси ҳисобланган Кападзенинг ОЧЛ ғолиби бўлиш истагини янада ошишига хизмат қилди.

“Бу турнирда Ўзбекистоннинг уч клуби сафида иштирок этдим. Ҳар бир футболчи Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Ўзбекистон клубида бўладими, Амирликлар ёки  Саудия клуби таркибидами, фарқи йўқ. Ҳар қандай клуб ҳам бундай катта турнирда иштирок этишни хоҳлайди.

 “Мен “Пахтакор” ва “Бунёдкор” билан ушбу турнир ярим финалида ўйнадим ва энжи “Локомотив” сафида ҳам бу натижага эришишга интиляпман. Бу биз учун жуда катта натижа”.

 “Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Унда иштирок этаётган жамоалар ўз мамлакати чемпионлари ёки мамлакат кубоги соҳибларидир. Шунинг учун ҳам бошқа турнирлар билан бу мусобақанинг фарқи жуда катта. Бу ерда ҳар бир ўйин финал кабидир ва сен ўзингнинг энг яхши ўйинингни кўрсатишга ҳаракат қиласан”.
 

ОФК расмий сайтидан таржима

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика