ОФК эртанги ўйинимизни бошқарадиган ҳакамни тақдирлади

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 18:18
ОФК ташкилоти U-23 Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлардан уч нафарини тақдирлади.

Улардан бири - эртага бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Ўзбекистон баҳсини бошқариб борадиган саудиялик Фаҳад Ал Мирдаси.

Тақдирлашдан мақсад, бу ҳакамлар Янги Зеландияда ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ўйинларни яхши бошқаришди. Бу эса ОФКнинг эътиборидан четда қолмади. Айниқса, ушбу ҳакамларнинг жаҳон чемпионати финалини бошқаришгани ОФК раҳбарлари эътирофига сазовор бўлди. Эсингизда бўлса, финал учрашувида Сербия Бразилияни 2:1 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпиони бўлганди.  

30 ёшли Фаҳад Ал Мирдаси Осиё Кубогининг финал ўйинида захира ҳаками вазифасини бажарган, қолаверса ўша мусобақада Уммон - Қувайт ва Иордания - Ироқ баҳсларини бошқарган. Бундан ташқари, ўтган йилги Осиё чемпионлар лигасининг бешта ўйинида ишлаган. ОФК президенти Шайх Салмон саудиялик ҳакамга "Жаҳон савиясидаги ёш ҳакамларимиздан бири" деган таърифни берди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia