UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  2 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  20 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

ОФК бу маълумотни биринчи марта ошкор қилди. Гап Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги ҳақида кетяпти Янгиликлар

ОФК бу маълумотни биринчи марта ошкор қилди. Гап Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги ҳақида кетяпти

2027 йил бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигини ўтказиш учун тўртта давлат даъвогар ҳисобланади.

2023 йилги Осиё Кубоги Хитойда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб ОФК Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун аризаларни қабул қилишни бошлади. Дастлаб бешта давлат ариза беришга қарор қилди: Эрон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўзбекистон. 

Лекин бизга маълум бўлмаган сабабларга кўра, Ўзбекистон ўз аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти ёзди, бироқ ЎФА шу пайтгача ҳеч нарса дегани йўқ. Натижада даъвогар мамлакатлар тўртта қолди. 

ОФК шу пайтгача қитъа биринчилигини қабул қилиш борасида даъвогарларни айтиб келгани билан уларнинг дастури билан таништирмасди. Яъни, бу ҳақда маълумотлар тўлиқ ошкор қилинмаган. Лекин бу сафар Осиё футболи ташкилоти қолган тўртта давлатнинг дастурини сайтга жойлади.


Ўзаро таққослайдиган бўлсак, Ҳиндистон тақдим этган дастур 177 саҳифадан, Эронники 132, Қатарники 397 ва Саудия Арабистони топширган дастур 420 саҳифадан иборат. Шунингдек, ҳар бир даъвогар мамлакат Осиё Кубоги-2027 учун шиор ўйлаб топган. Масалан, Ҳиндистон "Биргаликда ёрқин келажак", Эрон "Кўрфазда бирлашган Осиё", Қатар "Байрам қилаётган Осиё" ва Саудия Арабистони "Осиё учун олға" каби шиорларни бош мавзуга олиб чиққан. 

Бундан ташқари даъвогарлар ўйинлар ўтказиладиган стадионлар ва шаҳарларни ҳам келтириб ўтган. Хусусан Ҳиндистон 11та шаҳар ва 11та стадионни тақдим этган бўлса, Эрон 9та шаҳар ва 11та стадионни келтирган. Қатар эса 20 км. радиусдаги 10та стадионни кўрсатиб ўтган. Саудия Арабистони 3та шаҳардаги 10та стадионни келтирган. Шунингдек, Саудия Арабистони мусобақага қадар Ар Риёдда 3та, Даммамда битта стадион қуриб битказилишини маълум қилган.

 

Дастурда мухлисларни энг кўп қизиқтирадиган чипталар нархи ҳам келтириб ўтилган. Агар 2027 йилги Осиё Кубоги Ҳиндистонда ўтказилса чипталар нархи 5,14дан 21,62 долларгача бўлади. Эронда 5-80 доллар, Қатарда 10 доллардан 440 долларгача ва Саудия Арабистонида 7дан 99 долларгача нарх белгиланади, - бу ҳақда Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида маълум қилди

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика