UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  0 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  10 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  6 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  25

ЎФФ президенти Жиззахдан сўнг Фарғонага боради Янгиликлар

ЎФФ президенти Жиззахдан сўнг Фарғонага боради

Хабарингиз бор, 5 январь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах шаҳрига ташриф буюрди ва махсус ишчи гуруҳ ҳамроҳлигида Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолат билан танишди.

Шундан сўнг, ушбу ташриф якунига кўра, тегишли хулосалар қилинди.

Маълумки, янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футбол клубларининг профессионаллик даражасини ошириш учун клублар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда.  Ушбу талабларни бажариш учун 1 февралга қадар муҳлат берилган бўлиб, талабларни бажармаган клублар миллий чемпионатда иштирок эта олмайди. ЎФФ томонидан вилоятлардаги ҳолат доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ЎФФ махсус делегация томонидан яна бир ташриф амалга оширилади.  12 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Фарғона вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Фарғона шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.


Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи яна бир бор кўтарилади.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида “Нефтчи” пфк ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академияси фаолиятини билан танишилади. Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” футбол клуби стадионига ташриф буюрилади. Шаҳардаги Олимпия заҳиралари коллежи фаолияти билан яқиндан танишилади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги “Цементчи” пфк ўқув-йиғин базасига ташриф амалга оширилади.

Вилоятга ташриф давомида Фарғона вилояти Футбол федерацияси матбуот хизмати ишини йўлга қўйиш ва мухлислар билан ишлаш бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилади.

Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач тегишли хулосалар қилинади. Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика