UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоцицациясида Суперлига клублари ва стадионлар директорлари ҳамда вилоят футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга янада кўпроқ мухлисларни жалб қилиш, яқинда старт оладиган Про-лига ўйинларининг очилиш маросимларини байрамона руҳда ўтказиш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш аввалида Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келаётган мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳаё қилишини зарурлиги, мухлислар футболга худди байрамга келгандек оила аъзолари билан бирга ташриф буюришлари ва стадиондан катта завқ билан чиқиб кетишлари кераклиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан алоҳида топшириқ берилгани таъкидлаб ўтилди. Ўйинлар томошабинлар билан тўла стадионларда ўтадиган бўлса бу ҳолат майдонда тўп сураётган футболчиларга ҳам таъсир кўрсатиб, ўйинлар шиддати ва жозибаси янада ошиши тилга олинди.


Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Мирсардор Алимов ЎФА ва ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Суперлига ўйинларига аввалги мавсумга қараганда сезиларли равишда кўп мухлислар ташриф буюраётгани, бу эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан дарак бериши ҳақида айтиб ўтди. Аммо шунга қарамай стадионларга ишқибозларни янада кўпроқ жалб қилиш, Суперлиганинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлишини, стадионда байрамона муҳит ҳукмронлик қилиши учун яна қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу борада тайёрланган махсус тақдимот йиғилганларга намойиш қилиниб, стадионларга келаётган мухлислар орасида мухлислик маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, стадионларда егулик ва ичимликлар сотувини йўлга қўйиш борасида катта тажрибага эга компаниялар билан шартномалар тузиш, клубнинг рамзлари туширилган кепка, футболка, ручка, блокнот, шарф каби турли атрибутикаларининг сотувини йўлга қўйиш, айниқса, кичкина болакайларга мўлжалланган клуб либосларини кўпайтириш кераклиги изоҳланди.

Бу борада “Навбаҳор” футбол клуби томонидан амалга оширилган ишлар бошқа клубларга ҳам намойиш этилди ва бу борада батафсил маълумот берилди.



Мухлисларни стадионларга жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва “Ўзбектуризм” билан ҳамкорликда иш олиб боришга ҳам алоҳида аҳамият қаритилди. Жумладан, юртимиздаги мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳлари ва ўрта мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари учун стадионларга экскурсиялар уюштириш, стадионларда жажжи болакайлар учун қўшимча аттракционлар барпо қилиш зарурлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар талабалик гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда стадионларга бепул ташриф буюришларини йўлга қўйиш ҳам таъкидлаб ўтилди. Чет эллардан Ўзбекистонга келаётган туристлар учун стадионларимизга турлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки кундан кейин бошланадиган Про-лига учрашувларининг очилиш маросимларини ҳам худди Суперлига ўйинлари очилиш маросимлари каби байрамона руҳда ўтказиш, учрашувлардан аввал турли дастурлар тайёрлаш борасида фикр алмашилди.

Йиғилиш сўнггида клублар ва стадионлар директорлари кун тартибидаги маслалар юзадиган ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика