UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  0 17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  147 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  10 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  29 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  4

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари "Бешиктош" клуби билан танишишди

ЎФА вице-президенти ёрдамчиси Отабек Имомов ва ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба ўргани мақсадида айни кунларда Туркияда бўлиб туришгани ва у ерда учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари "Inteltek" компанияси раҳбария Аҳмет Сезар билан учрашиб,  клубларда маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашишди. Шундан сўнг  "Бешиктош" клубига ташриф буюрилди. ЎФА мутасаддиларини клуб вице-президенти Сердал Адалининг ўзи кутиб олиб, бой тарихга эга клуб билан яқиндан таништирди. Шунингдек, клубда олиб борилаётган ишлар, инфратузилма ва мухлислар билан ишлаш масалалари бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сердал Адали Туркиядаги ҳар бир йирик корхона ва компанияларда клубнинг ўз мухлислар гуруҳи мавжуд бўлиб, бу гуруҳ "Бешиктош" иштирокидаги ўйинларга стадионларга кўпроқ мухлисларни жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришини айтиб ўтди.



Бундан ташқари, Ўзбекистон вакиллари Спорт Арбитраж Суди - CAS адвокати Эмин Ўзкурд билан ҳуқуқий масалалар бўйича суҳбатлашишди. Эмин Ўзкурд "Бешиктош", "Фенербахче", "Галатасарай" каби клубларда ҳам фаолият юритади. Суҳбат давомида ёш ҳуқуқшунос футболчилар билан имзоланадиган шартномаларнинг талаблари, трансфер масалалари ва бошқа ҳуқуқий мавзуларда ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди. Эмин Ўзкурд бу борада Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, Суперлига клубларида фаолият юритаётган юристлар учун семинарлар ташкил этишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.




Туркия футбол федерацияси ва клублари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича учрашувлар давом этади.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика