UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  5 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан кўришди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов профессионал футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Кун тартибига кўра, ўтган мавсум якунлари ва янги мавсум режалари кўриб чиқилди, клубларнинг фаолияти, ифратузилмаси ва молиявий ҳисоботлари аниқ рақамлар асосида таҳлил қилинди. 

Маблағларни клублар ривожи учун мақсадли сарфлаш, легионарларни жалб қилишда уларнинг даражасини таҳлил қилиш, академия, аёллар футболи, футзал ва инфратузилмага эътибор қаратиш борасида талаблар қўйилди. Ҳакамларнинг ҳалол ишлаши, ҳакамлик сифатини ошириш, VAR тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Келишилган ўйинларга қарши кескин ва аёвсиз кураш жадаллик билан давом эттирилиши маълум қилинди. 



Масъулларга трансферлар жараёнини назорат қилиш зарурлиги таъкидланди. Ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш ва уларнинг клубда тажрибасини ошириб бориш муҳимлиги айтилди. 



"Биз U-20, U-23 Осиё чемпионатлари каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилмаганимизда бир қатор ёш футболчиларимиз кучли лигаларга, катта клубларга трансфер қилинмаган бўларди. Клубларда ҳам истеъдодларга мунтазам ишонч билдириш зарур. Уларда иштиёқ ва интилиш юқори даражада", – деди Абдусалом Абдумавлонович.

Йиғилишда ЎФА раҳбарияти томонидан клублардаги мавжуд муаммолар тингланди. Ушбу муаммолар ечимида жамоаларга керакли ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Клублар терма жамоалар билан ҳамжиҳат ишлаган ҳолда, истеъдодли футболчиларни тарбиялаши устувор вазифа этиб белгиланди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика