ЎФА Президентлигига номзод киритиш жараёни бўйича баёнот

Narzulla Saydullayev
2 июл 2019, 14:43
2019 йил 15 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция кун тартибидан ЎФА Президентини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган.


Шу муносабат билан, ЎФА уставининг 41-моддасига мувофиқ ЎФА аъзолари томонидан ЎФА Президенти лавозимига номзод киритиш бўйича ёзма таклифлар 2019 йилнинг 14 июлига қадар Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98-А уйда жойлашган ЎФА Бош котибиятига тақдим этилиши мумкин.

ЎФА уставига мувофиқ ЎФА Президенти лавозимига илгари суриладиган номзодлар қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;
- ЎФА аъзоларининг ҳар бири ўзлари илгари сурадиган номзодни белгиланган тартибда номзод сифатида сайлаган бўлиши ва сайлов ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомасини номзод киритиш бўйича ёзма таклифга илова қилиши лозим;

Юқоридаги шартларга мос келадиган номзодлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz