UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

ЎФА: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди Янгиликлар

ЎФА: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди

Бир неча дақиқа олдин “Локомотив” ва “Бунёдкор” футбол клублари иштирокидаги Тошкент дербиси ўз якунига етди.

Ўйиннинг сўнгги сонияларида “Бунёдкор” футболчилари томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланиб, ҳисобга олинмади.

Мазкур ҳолатда учрашувни бевосита стадиондан шарҳлаб борган телеканал шарҳловчиси тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини бир неча бор таъкидлади. Вазият такроран кўрилганида ҳам футбол мухлислари гол киритган футболчида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблаши мумкин. Аммо футболнинг замонавий қоидаларига мазкур вазият оффсайд деб ҳисобланади.

IFAB қоидаларида келтиришича, оффсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабон ҳаракатланиши ва назорат қилиши мумкин бўлган кўриш доирасини (обзор) тўсиб қўйган бўлса, гарчи шу футболчи тўпга тегинмаган тақдирида ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтаришга ҳақли. Демак, бу вазиятда дербида ишлаган лайнсмен тўғри қарор қабул қилган. Яъни, тўп “Бунёдкор”нинг 3-рақамли футболчиси Ислом Қобиловга тегмаган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш нуқтаси ҳамда дарвозабоннинг бу вазиятдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилиш мумкин. Қисқа қилиб тушунтирганда, мана шу нуқтада Ислом Қобилов бўлмаганида дарвозабоннинг ҳаракати бошқача бўлиши, у катта эҳтимол билан олдинга ҳаракат қилиши мумкин эди. Бироқ бу ерда 3-рақамли футболчи дарвозабонни чалғитувчи образида намоён бўлди.



Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси футбол мухлисларидан ва айниқса футбол журналистларидан фикр бераётганда шошилмасликни сўрайди. Ҳакамлар қўмитаси бир неча кун аввал спорт журналистлари билан эркин мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатишганди. Улар, шунингдек, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб бериш учун ҳам масъулдирлар. Кўр-кўрона хато қилаётган рефериларга нисбатан чоралар кўрилаётганини эса ҳамма кўриб, билиб турибди.

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқин йиллар ичида Ўзбекистонга ҳам VAR тизими кириб келиши йўлида ҳаракатлар борлигини таъкидлаганди. Бу каби замонавий техника вазиятни қайтадан кўриш ва шошилмасдан хулоса чиқариш имконини бериши мумкин. Айни вақтда эса футбол реферилари ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишяпти.


Видео. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0. Сўнгги дақиқада урилган гол ҳаққониймиди?

Рейтинг: -100   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика