UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  4 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  6 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  2 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10

ЎФA ҳузуридаги ҳудудий футбол ассоциациялари масофадан туриб иш жараёнини давом эттирмоқда Янгиликлар

ЎФA ҳузуридаги ҳудудий футбол ассоциациялари масофадан туриб иш жараёнини давом эттирмоқда

Теглар :  ЎФА
Хабарингиз бор, айни вақтда юртимизда карантин қоидалари амал қилаётгани сабабли Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бўлинмалари ўз фаолиятини масофадан туриб давом эттирмоқда.

Хусусан, ҳудудий футбол ассоциациялари вакиллари ҳам масофадан туриб иш олиб боришмоқда. 

Бугун ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов барча ҳудудий футбол ассоциациялари раҳбарлари билан навбатдаги видеомулоқот ўтказди. Унда ўтган галги мулоқот давомида белгиланган вазифа ҳамда топшириқлар ижроси муҳокама этилди. Қолаверса, мутахассислар яна қатор мавзуларда ўзаро фикр алмашишди. 

Жумладан, ҳар бир вилоят футбол ассоциациясининг молиявий ҳолатига доим жиддий эътибор қаратиш, бу борада мунтазам равишда тизимли иш олиб бориш, зарур ҳолатларда қўшимча ҳамкор ва ҳомийлар жалб этган ҳолда мусобақалар ташкил этиш муҳим экани қайд этилди.

Шунингдек, ассоциацияларда ва умуман футбол соҳасида фаолият юритаётган кадрларнинг малака ҳамда тажрибасини мунтазам равишда ошириб бориш, чин маънодаги футбол мутахассисларига эга бўлиш мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Биласиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда.

Мазкур марказ замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда жами 7 та йўналиш бўйича – тренер, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог, психолог ва футбол менежери каби юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.

Юртимизда илк бора ташкил этилаётган бундай футбол таълим муассасаси хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлайди. Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида таҳсил олиш учун барча йўналишлар бўйича юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан номзодлар рўйхати шакллантирилади. Бу борада вилоят футбол ассоциацияларига аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, видеомулоқот давомида ҳудудлардаги футбол маҳорати мактабларига директор ҳамда спорт директори лавозимлари учун тақдим этилган номзодлар рўйхатлари муҳокама қилинди. Эндиликда уларнинг орасидан энг муносибларини саралаб олиш бўйича иш олиб борилади. Жумладан, номзодлар ЎФA махсус комиссияси орқали видеосуҳбатдан ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика